Главная / Жамият / Фирибгарлар томонидан алданган 80 ёшли умра зиёратчисига ёрдам кўрсатилди
<

Фирибгарлар томонидан алданган 80 ёшли умра зиёратчисига ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистонлик 80 ёшли умра зиёратчиси А.Х. унга умра вақтида ҳамроҳлик қилишни ваъда қилган фирибгарлар томонидан алданди. Саудия Арабистонига етиб борган отахон ўз ҳолига ташлаб қўйилмади, унга Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консулхонаси ёрдам кўрсатди.

2020 йил 3 январь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг 80 ёшли фуқароси А.Х.нинг оғир аҳволга тушгани тўғрисидаги маълумотлар тарқалди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консулхонаси ўша куннинг ўзида отахон билан алоқа ўрнатиб, унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган.

А.Х. сўзларига кўра, у маълум миқдордаги пул эвазига муайян одамлар билан Саудия Арабистонига умра зиёрати учун сафар ташкиллаштириш, хусусан меҳмонхона, овқатланиш, доимий кузатув хизмати харажатларини қоплашга келишиб олган. Аммо отахон 1 январь куни Бишкек ва Истанбул орқали Жидда шаҳри аэропортига келганида ваъда қилинганига қарамай уни ҳеч ким кутиб олмаган.

Бош консулхона маълумотига кўра, Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги кўмаги билан Ўзбекистон фуқаросига зарур ёрдам кўрсатилди, хусусан у меҳмонхонага жойлаштирилди. Ҳозирда отахон умра амалларини адо этмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти зиёрат амалларини бажаришда расмий ваколатли ташкилотлар хизматидан фойдаланишни тавсия қилади ва Саудия Арабистонида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Жидда шаҳридаги бош консулхонага +966-12-607-72-50 ва +966-56-661-94-96 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

pnm7h-50fywgyeiisrdrpjrk9sfzzdtw

Ўзбекистонда йил учун давлат дастури, АҚШда сараланаётган номзодлар, Сурияда янги уруш хавфи ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …