Главные новости
Главная / Жамият / Фикрлар қутичаси суд тизими ишини ўзгартира оладими?
<

Фикрлар қутичаси суд тизими ишини ўзгартира оладими?

Фарғонада фуқароларга яна қулайлик туғдириш, уларнинг фикр ва таклифларини инобатга олиш мақсадида суд биноларида “Фикр-мулоҳазалар қутиси” ташкил этилди.

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди ҳамда Марғилон шаҳар Маъмурий судлари биноларида ўрнатилган фикр мулоҳазлар қутиси Ўзбекистон Республикаси судялар олий Кенгаши, жиноят ҳамда маъмурий ишлар бўйича Марғилон шаҳар суди мутасаддилари, Халқ қабулхонаси шаҳар бўлими мудири, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳрланди. Эндиликда фуқаролар ўз таклиф ва мулоҳазаларини айнан шу қутиларга жойлашлари ва суд ҳуқуқ тизимга ўз фикрларини баён этишлари мумкин.

Эндиликда мазкур қутилар ҳар ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ва Судьялар олий Кенгаши вакиллари иштирокида очилади ҳамда фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари ҳар томонлама ўрганилади.

Бу ҳам бўлса юртимизда инсон омилига бўлган эътибор юксан савияда эканлигидан далолатдир. Зеро, Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт.

Аҳрор Зиё,

Фарғона

Ҳаққимизда Meg D

Яна маълумот

0252122e-cd17-42da-af91-440fc79a37aa_cx0_cy1_cw0_w1023_r1_s

HRW Бишкекдан Бобомурод Абдуллаевни Тошкентга экстрадиция қилмасликка чақирмоқда

Ҳуман Райтс Вотч халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти (ҲРW) қирғиз расмийларини ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаевни …