Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Fiat Chrysler ва Peugeot компаниялари бирлашиш ҳақидаги келишувни имзолади
<

Fiat Chrysler ва Peugeot компаниялари бирлашиш ҳақидаги келишувни имзолади

Fiat Chrysler (FCA) концерни ва Peugeot, Citroen ҳамда Opel автомобил брендларини бирлаштирувчи PSA француз гуруҳи аввал эълон қилинган бирлашиш ҳақидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда PSA сайтидаги баёнотда маълум қилинган.

Аввалроқ компаниялар 50/50 шаклида тўлиқ бирлашиш устида ишлашга келишиб олгани маълум бўлганди. Бирлашиш амалга оширилгач, икки концерн акциядорлари янги компаниянинг 50 фоиздан акцияларини олишади. Янги компанияга PSA бош директори Карлос Таварес раҳбарлик қилади. Fiat Chrysler бошқарув раиси Жон Элкан эса компаниянинг директор кенгаши раиси бўлади.

Икки томонга янги автомобил моделларини ишлаб чиқиш ва машиналар ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга имкон берадиган келишув 12-15 ойда амалга оширилиши тахмин қилинмоқда. Икки концерннинг бирлашиши натижасида бозорда 48 млрд долларлик капиталлашув ва йилига 190 млрд долларлик тушумга эга автогигант пайдо бўлиши кутилмоқда. Йилига 8,7 млн дона машина ишлаб чиқарилиши эса ушбу компанияни Volkswagen, Toyota ва Renault-Nissan’дан кейин 4-рақамли компанияга айлантиради.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

nva88muiwgreaubb3uny-kncbrragwpz

Қашқадарёда далани пайҳон қилган қўйлар сўйиб ташланди

Ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида далани пайҳон қилган қўйлар сўйиб ташлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. …