Главная / Маданият / Фарзандларнинг жисмоний тарбияси
<

Фарзандларнинг жисмоний тарбияси

 bachaҲар даврда жисмонан етук, бақувват, соғлом, ғайратли, шижоатли фарзанд улғайтириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланган. Болаларнинг жисмонан соғлом бўлишлари бир неча омилларга боғлиқ. Жисмоний тарбия борасидаги қоидаларнинг аввалида болаларнинг таомга бўлган муносабатини тартибга солиш туради. Чунки эҳтиёждан ташқари овқатланиш инсон соғлигига зарар экани ҳаммага маълум. Болаларда ҳам энг аввал пайдо бўладиган сифатлардан бири овқатга ўчликдир. Шунинг учун уларга ёшликдан овқатланиш одобини ўргатиш, кўп овқатланиш зарар экани ҳақида тушунча бериш лозим.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емак кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, ичимлиги учун учдан бир ва нафаси учун учдир бир”, дедилар (Аҳмад ва Термизий Миқдом ибн Маъдикариб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).
Болаларнинг жисмонан соғлом, турли касалликлардан сақланишига, унинг олдини олишга, лозим бўлганида даволанишига эътиборли бўлиш керак. Фарзандни ёшликдан тозалик қоидаларига амал қилишга ўргатиб борилади. Касаллик ва иллат чақирувчи жиҳатлардан эҳтиёт бўлиш чораларини таълим берилади. Ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш, касалликка чалинмаслик йўлида бадантарбия билан шуғулланиш қанчалик аҳамиятли экани ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимизда бугунги кунда спортга, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга бўлган эътибор таҳсинга сазовор. Болалар спортини ривожлантириш жуда муҳим бўлгани учун ҳам ташкил этилган жамғармага юртбошимизнинг ўзлари бошчилик қилади.
Исломда ҳам жисмоний тарбия машғулотларига катта эътибор қаратилган. Болаларнинг кучли, бақувват, эпчил ва соғлом бўлишлари учун ота-оналари зиммасига катта масъулият юклатилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёш авлоднинг соғлом ўсишини таъминлаш борасида ота-оналарнинг фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга тарғиб қилганлар. Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен билан (югуришда) мусобақалашган эдилар. Мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг, вазним ортганида яна мен билан мусобақалашиб, ўзиб кетдилар ва: “Ҳалиги билан биру бир”, дедилар” (Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кучли мўмин заиф мўминдан кўра Аллоҳга яхшироқ ва суюклироқдир”, дедилар (Муслим ривоят қилган).

Соғлом авлод етиштириш ҳақида сўз борар экан, ота-оналарга қуйидаги тавсиялар берилади:

– уйда болаларни уларнинг соғлигига хавф соладиган гугурт, электр жиҳозлари, ёнувчи хусусиятга эга бўлган ашёлар, иситиш ускуналари, ўткир тиғли асбоблардан эҳтиёт қилиш;

– дангасаликка ўрганиб қолмасликлари учун болаларни бевақт ухлашга одатлантирмаслик;

– кўпроқ пиёда юришга, кўп ҳаракат қилишга, доимий бадантарбия билан шуғулланишга ўргатиш;

– ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зарар етказмаслик қоидасини мунтазам сингдириб бориш;

– спиртли ичимликлар ичишдан, тамаки чекишдан беҳуда ва қалтис ўйинлар ўйнашдан сақланишига эътибор қаратиш ва ҳоказо.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

ona

Она ҳақида шер (ӯзбекча шеърлар)

Шоир Алишер Навойи Она ҳақида шеъри Оналарнинг оёғи остидадир Равзаи жаннату жинон боғи. Равза боғи …