Главная / Жамият / Фарғонада 9 млрд сўмни ўзлаштирган автосалон ходимига суд ҳукми ўқилди
<

Фарғонада 9 млрд сўмни ўзлаштирган автосалон ходимига суд ҳукми ўқилди

“Фарғона авто савдо” масъулияти чекланган жамиятининг омбор мудири вазифасида ишлаган И.Т.нинг содир этган жинояти бўйича суд жараёни бошлангани хабар берилган эди.

ЎзА’нинг ёзишича, жиноят ишлари бўйича Сўх тумани судининг 2018 йил 3 декабрдаги ҳукмига кўра, И.Т. алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини қўлга киритганликда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди билан айбдор деб топилиб, тўққиз йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Суднинг ҳукмига кўра, И.Т. “Фарғона авто савдо” масъулияти чекланган жамиятида омбор мудири вазифасида ишлаб келгани ҳолда хизмат вазифаларига жамият томонидан сотилаётган автомашиналар учун тўловларни қабул қилиш ва автомашиналар савдоси билан шуғулланиш кирмаса-да, олдиндан жиноий режа тузган.

У асосан жабрланувчилар билан шахсий ёки қариндош-уруғлик муносабатларидан фойдаланиб, улардан нақд пул шаклида автомашиналар учун тўловларни қабул қилиб олиб, айримларига автомашина сотиб олиб бериш, айримларига фойдаси билан пулларини қайтариб бериш орқали бошқа шахсларнинг ишончига кирди.

2017 йил июль ойидан 2018 йил май ойига қадар жами 71 нафар жабрланувчиларнинг 9 миллиард 329 миллион сўмдан ортиқ пуллари ва мулкларини такроран, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш жиноятларини қасддан содир этган.

Иш бўйича 14 нафар жабрланувчи томонидан уларга етказилган 1 миллиард 749 миллион сўм моддий зарардан ихтиёрий воз кечилган бўлиб, қолган жабрланувчиларга етказилган 7 миллиард 579 миллион сўм моддий зарарни судланувчидан ундириш белгиланди.

10

Суд жиноятларни содир этилиши сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятига хусусий ажрим билан муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 50 нафардан зиёд фуқарони транспорт воситаси олиб беришни ваъда қилиб, 760 минг долларга «ухлатган» шахсга суд ҳукми ўқилганди.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

kolco

Оилавий ажримлар: калаванинг учи кимнинг қўлида?

Рўйи заминда бир никоҳ бузилганда Арши аъло ларзага келади… Судга ажрим учун ариза топшираётган эр-хотин …