Главная / Сиёсат / Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти янгиланди
<

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти янгиланди

30 декабрь куни Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланган. Мазкур лавозимда энди Юнусжон Насимжанов иш олиб боради, дея хабар беради бошқарма ахборот хизмати.

Юнусжон Насимжанов
Юнусжон Насимжанов

Ю.Насимжанов 1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1991 йили Тошкент давлат техника университетини, 1997 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда Тошкент шаҳар Сирғали тумани давлат солиқ инспекциясида Давлат корхоналарига солиқ солиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасида турли раҳбар лавозимларида ишлаган.

Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар эса Давлат солиқ қўмитаси Ресурс солиқлари бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган эди.

Наим Кабиров
Наим Кабиров

Шунингдек, Наим Кабиров Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Н.Кабиров 1969 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат университетини, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

У соҳадаги меҳнат фолиятини 1993 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Ҳозирга қадар Тошкент вилоятидаги давлат солиқ инспекцияларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Н.Кабиров Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Бекобод шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Ҳаққимизда mohammad.ms

Яна маълумот

8lhgalhabaghzkgbomagbed2rarlwew3

«Биз кеч қолдик». Вазир электрон меҳнат дафтарчаларига ўтиш режасини маълум қилди

Ўзбекистон 2019 йилдан собиқ советлар иттифоқидан амалда бўлиб келаётган яна бир кераксиз ҳужжат юритиш амалиётидан …