Главные новости
Главная / Жамият / ФАРҒОНА ТОНГ ОТГУНЧА (Романдан парча)
<

ФАРҒОНА ТОНГ ОТГУНЧА (Романдан парча)

БУ ҚАНДАЙ БАДБАХТЛИК?

Ғуломжон шу дам кеча ашула айтган ерида, саман устида хомуш бўлиб турарди. Мадаминхўжанинг пахтазорида эса терим тугаган, бугун бу ерга хеч ким чиқмаган эди.

“Менга нима бўлди? – дсб ўйларди Ғуломжои, ўзидаги безовталикка, юрак ўйнашларига тоб беролмай. – Шоирлар: “Бир кўришда ақлим олди”, деб ёзганларида, мен буни маховат деб билар, дунёда бундай нарса бўлмайдн, деб ўйлардим-ку! Ҳа, менинг ҳам ҳозирги аҳволимни айтсам бунга ким ишонади? Ҳеч ким ишонмайди…”

gulomjonСаман хирмондан чиқди, аста-секии юриб, шох[1] орқали катта йўлга тушди. Бундан Ғуломжон бехабар эди. У от тизгинини ташлаб қўйиб, ҳамон ўз ўйлари би- лан машғул эди. Кеча табиат гўзаллигини кўриб масъуд порлаган кўзлари ҳозир юмуқ, у кўзларини очгиси келмайди, очса ҳақиқат хаёлидаги дилбар юзига парда торти- шидан қўрқади.

От қаёққа юришни билмай, катта йўлда бир оз турди, кейин йўл бўйидаги ўтлардан чимчилаб секин-аста юриб кетди. Унинг қаёққа юрганини, ора-сира тўхтаб ўт чимчилаганини сезмас эди Ғуломжон.

“Ким ўзи, кимнинг қизи? Нимаси сеҳрлади мени? Бир қиё боққаними? Ё лаб- ларида жилва отган табассумми? Юрагимдаги яра қайдан? Кўзларида чақнаб кетган ўт тиғи очмадимикан бу ярани?”

– Ассалому алайкум!

Ғуломжон сесканиб кўзларини очди. Ёнидан ўрта ёшли, мардикорнамо бир киши кир қопини орқалаб ўтиб кетаётган эди. У Ғуломжоннинг алигини эшитиб бир қаради-ю, йўлига кета берди. Ғуломжои тизгинни қўлга олди. “Ана холос, бу одам мени танирмиди экан?, Аҳволимни хўб томоша қилгандир? Шарманда бўлдим!”

Ғуломжон отнинг жиловини силтадн, кейин каёққа кетаётганини аниқлаш учун у ёқ-бу ёққа аланглаб қаради. От тўғри кетаётган эди. Ҳу ана, икки қирғоғи баланд кўтарилган Каттаариқ. У баданини қуёш қиздираётганини сезиб, вақтнинг чошгоҳга якинлашиб қолганига хайрон бўлди. “Шу вақтгача нима қилдим? – деб ўйлади кўнглида. – Уйга айтмай чиқиб кетдим, балки хавотир килишаётгандир? Қайтиш керак. йўқ, ўзини кўрмаганимга яраша кимлигинн билмай қайтаманми? Лекин кимга ёри- ламан? Кимдан сўрайман? Отамдан сўрайми? А, қайси юз билан? Йўқ, йўқ, худо сақласин. Айтмоқчи, отам хам, Мадаминхўжа хам хирмонга оркаларини қилиб ўтиришган эди-ку!”

Ғуломжон чуқур тин олди, кўзларини юмиб ҳеч нима ўйламасликка тиришди, бўлмади. Эзгувчи ўйлар бостириб келар: “Қани, қани у қидирганинг?” деб ҳоли жонига қўймай сўрар эди. У кимгадир жахд қилаётгандек бошини қаттиқ силта- ди, кўзларини чаноқларидан чиққудай кенг очди. Энди у дала манзараси билан овунмоқчи, шу йўл билан бемурувват ўйлардан қутулмоқчи эди. Бу ҳам бўлмади. Катта ариқнинг шағал тортиб кўтарилган баланд қирғоғи қишлоқнинг тоғ томон манзарасини тўсиб олган эди. У отини қистаб ариқ лабига чикди. Пастда, ёйилиб кетган кенг ўзанда куз суви чулдираб оқар, тагидаги ранг-баранг тошлар ўз жимир- лари билан кўз ўғирлар эди. От сувни кўрар-кўрмас жилов тортиб пастга интилди. Ғуломжон хаёли тарқалганидан қувониб, отни ўз майлига қўйиб берди. “Жонивор, юраги ёмон куйибди”, деб ўйлади-ю, рўпарасида тўш очган манзарага ҳуши кетиб қараб қолди. Узоқда – баланд тоғ, унинг этакларида – япроқлари сариқ дарахт- лар, берида – каталак пахтазорлар. Осмон мусаффо. Қуёш тик кўтарилган, оташи ер юзини ёидиришга қасд қилгандек беаёв…

Ғуломжон бирдан сесканиб тушди, хушнуд югурган кўзлари бир нуқтада тақа- тақ тўхтади. У ерда, ўша машъум нуқтада, тўрт нафар инсону бир нафар ҳайвон тирмашиб ётарди. Улар ер ҳайдардилар. Омоч қулоғида ўн икки-ўн уч ёшли ним- жонгина бола, қўшнинг бир томонида эркак, яна бир томонида аёл, олдинда эса устига етти-саккиз ёшли бола миниб олган семиз эшак. Ғуломжон бир неча зум ҳайрат ва дахшат ичида нест бўлиб турди, кейин бирдан отита қамчи босди.

От ҳали сувга қонмаган эди, бехос тушган қамчидан бошини азод кўтариб, ариқнинг у лабига сакради.

– Ё оллоҳ, бу қандай бадбахтлик! – деб юборди Ғуломжон, кўз ўнгида барала очилган даҳшатлн манзара олдида шошиб қолиб.

Ғуломжон қўшчилар яқинига келиб бир чеккада тўхтади. У шундай алам тал- васасида эдики, салом бериш ҳам, х,ол сўраш ҳам эсига келмади. У бу тўрт нафар бечора жоннинг қайси бирисига ачинишни билмас эди. Эшак яғринига канадек ёпишиб олиб, уни ҳадеб хи-хилаб қистаётган мурғак болага ачинсинми? Ё омоч қулоғига қорни билаи ётиб олиб, уни чуқурроқ юргизиш пайида гоҳ оёқлари ерга тегмай кўтарилиб, гоҳ ерда судралиб бораётган жафокаш болага жони ачисинми? Ё бўлмаса буларнинг бахти қаро ота-оналарининг шўрларига куйсинми?!

Ғуломжон турган ерида тахта бўлиб туриб қолди. У қимирлашдан, бир нар- са дейишдан ожиз эди. Қўзлари рўпарада, рўпарасида кўриб турган дўзах азобида. Ана, қўшнинг бир томонида кир, ямоқ иштонининг почалари тиззаларидан юқорига чиқариб хдмариб олинган ярим яланғоч нимжон эркак. У қўшнинг кўндаланг ёғочини гоҳ чап елкаси билан, гоҳ ўнг елкаси билан чираниб итаради. Пешанаси эски латта билан танғиб олинган, ел ялаган қора, кир юзидан, офтобда яллиғланган, суяклари бўртиб чиққан қотма баданидан тер ёғилади. У чикалдак оёқларини ерга қадаб, ёғочни итаради ва сира тинмай кичик ўғлига буюради:

  • Ҳайда, бўтам! Бўшаштирма! Ҳа, бўшаштирма!

Ёғочнинг нариги учини гавдаси мўъжазгина бир аёл итариб боряпти. У ел- касига шапалоқ-шапалоқ ямоқ тушган кир, эски кўйлак этаклари орасида гоҳ ўралашиб қолади, гоҳ чалишиб йиқилиб кетади, яна туриб итаради. Кўйлаги жиққа ҳўл, сийрак сочлари тўзғиган, боши очиқ. У х,ам эзгин, ҳорғин товуш би- лан ўғлини қистайди:

  • Ҳайда, болам! Ҳайда, айланай! Ҳа, бўшаштирма!

Аёл ҳолдан кетган эди, оғир аравани қирга тортиб чиқаётган отдай ҳансирар, лаблари қалтираб, ранги ўчиб борарди. Бирдан кўзлари тинди, шалоплаб қоқ ерга йиқилди.

  • Тўхта!

Эркак югуриб келиб хотинни бошидан кўтарди. Хотиннинг боши шилқ этиб эр- как тиззасига тушди.

-Сув! Сув олиб кел, ўғлим!-деб қичқирди эркак, ёнида тиззаланиб она- сига мўлтираб турган катта ўғлига.

Ўғли чопиб бориб сув келтирди, хотин юзига сув сочишди. У бир сесканди, кейин қўрғошиндан қуюлгандек оғир қовоқларини зўрға кўтариб, хира, сўлғин кўзларини очди. Эри унинг оғзига сув тутди, аёл сувни шимириб, оёқни тириш, қотма қўли билан секин итарди. Шунда ёшданми, пешанасидан оккан терданми намланган кўзларини катта очиб, бирдан юзини енги билан тўсиб олди.

Ғуломжон булар олдида ерда отини жиловлаб хомуш турар эди. Эркак даст ўрнидан туриб кетди. У хаёлга чўмиб, гам чекиб турган кишини танир эди.

  • Э, келинг, мулла Ғуломжон, – деди у қўл қовуштариб.
  • Отни олинг, Матқовул ака!
  • А? Нимага? – Ҳайронликдан Матқовул аканинг кўзлари олайди.
  • Келинбувимни х,ам, болаларни ҳам қийнаманг. Эшак билан қўшиб ерингизни ҳайдаб олинг.

Матқовул ака шошиб қолди. Дунёда шўри-ғавғодан, бахти қароликдан ўзгасини кутмаган бир бечора учун ақл ишонмайдиган катта бахт эди бу. Худодан тани соғлик сўрагани эсида, юртга тинчлик, элга омонлик сўрагани эсида, беимон ўлдирма деб илтижо қилгани ҳам эсида, аммо мушкулимни осон қил, ерни ҳайдаб олай, от бер- гин деб сўрамаган эди-ку! Шунинг учун у отга эмас, нарирокда болаларини канотига олиб ўтирган муштипар, рангпар хотинига қаради. Хотини мазлум юзида омонатдай кўринган бир жилмайиш билан Ғуломжонга қараб турарди.

  • Вой, сизмисиз, айланай Ғуломжон! Бошим айланиб, каранг, танимабман. Ке­линг, айланай. Хадича бувим саломат юрибдими?
  • Худога шукур, саломат, – деди Ғуломжон, энди ўзини пича ўнглаб олиб. – Да- лага чиқиб эдим, сизларни кўриб, тикка келиб қолдим, хафа бўлмайсиз-да Салтон хола.
  • Вой, айланай, биздақа тупроққа беланиб ётган бечораларни қадр қилиб кўргани келасизу, бошимиз осмонга етмай, хафа бўламизми? Ҳай, ўтиринг бу ёқка, айланай.

Салтонбуви ўрнидан турди-ю, бу ер ўтириладлган жой эмаслигини, палое йўқлигини кўриб қизариб кетди,

  • Эсим қурсин, сизни ерга ўтиринг деганимни қаранг.
  • Йўқ, йўқ, хафа бўлманг, – деди Ғуломжон, Салтонбуви кўрсатган ерга ўтира туриб. – Шундай қилайлик, Матқовул ака, от билан эшакни қўшга қўшинг. Ке- линбувим укаларим билан уйга қайтсин. Чарчаган бўлсангиз ўзингиз дам олинг, Мен хайдаб берай.

Салтонбуви кўзларига ёш олиб дуо қилди.

  • Худоё умрингиздан барака топиг. Илойим яхши қайлиқ олиб, бола-чақали, невара-чеварали бўлинг!

Ғуломжоннинг юраги шиғ этиб кетди. Бирдан боши айланиб, кўзларига хирмон кўринди. Пастки лабини ичида хиёл қимтиб, кўзларини бир юмиб очди, кейин ўзини тутиб, ясама жилмайиш билан Матқовул акага каради.

  • Чамамда, бу ер аввал вақфга қарашли’ эди шекилли? – деб сўради у тангиркаб.
  • Ҳа, вакфники. Икки йилдан бери ўт босиб ётган эди. Мутаваллига ялиниб, рах,матли имом домлага ялиниб, зўрға сўраб олдим.
  • Бутунлай беришдими?
  • Ўлар! Тўртдан бирга[2] [3] беришди, – деди Салтонбуви куюниб.
  • Бирини мутавваллига берасизларми? Матқовул ака аввал хохолаб кулди, кейин бирдан юзи тиришди, қовокдарн тушди.
  • Худо бандасини яратганда, пешанасига чоракор бўласан, деб ёзмасин. Ёзгандан кейин кунинг шу-да, мулла Ғулом! Ерни минг азоб билан ҳайдайман, уруғлик топаман, ҳосилнинг тўртдан бирини олсам, худога шукур дейман. Ҳали экилмаган, унмаган бугдой устида бошим минг ёриляпти. Эшакни икки чорак бугдой бераман, деб ялиниб юриб зўрға олиб келдим. Э-ҳа, камбағалнинг шўрини асти сўраманг!

Ғуломжон бир юмалоқ кесакни олиб уқалаб ўтирар, хаёлида кеча отасига айтган сўзлари такрорланарди: “Жаннат, жаннат, дейишади-ю, жаннат деганлари Қорабулоғимиздан яхшимикан?” Ҳа, шундай дедим. Агар Қорабулоқ жаннат бўлса, бахтиёр ғилмони Матқовул ака бўлдими? Миясида қайнашган ўйлар Ғуломжонни ларзага келтирди. Кеча Қорабулоқни жаннат деганда отаси тескари ўгирилиб ол- ганини энди англади. “Э-ҳе, мен дунёнинг оқу қорасига тушунмас эканман. Жаннат деганим дўзах эканидан бехабар эканман!..” деди-ю кўнглида, ўрнидан туриб эта- гини қокди…

ЯНА БИР ЗАРБА

Ғуломжон икки ойдан бери мактабдорлик қилади, Унинг янги усул мактабига дастлаб болалар жуда кам келди. Тўғрироғи, ота-оналари “қандай бўлар экан” деб болаларини беришга ҳайиқишди. Дархакиқат, алмисокдан бери ерда, захда ўтириб, оғилга ўхшаган ола қоронғи хонада ўқиб келган авлод бирданига оппоқ, ёруғ, тоза хонада, тахталардан қилинган ўриндиқларда ўтириб ўқишса-я, бу ҳурматни ким кўрган, ким эшитган? Бунда бир иллат йўқмикан? Мачитга келиб намоз ўқимайдиган, қишлоқ муллалари билан муомала қилмайдиган бу зинғарча домла бо- лаларни кофир қилиб қўймасмикан? Не ажаб, кўрнинг одати шу, ҳассаси билан ерни чўқилаб билиб, кейин кадам ташлайди. Бу ерда ҳам худди шундай бўлди. Кунлар- дан бир кун Матқовул камбағал икки ўғлини етаклаб келди. Вақт эрта бўлгани учун Ғуломжон синфни супуриб-сидираётган эди. Матқовул ака болаларини тўғри синф- га бошлаб кирди. Ғуломжон супургини ташлаб кўлларини қокди. Матковул акани, ёнидаги болаларини кўриб қувониб кетди.

  • Келинг, келинг, Матқовул ака, қани бу ёққа, – деди Ғуломжон устига кўк қоғоз ёпилган тўрдаги столга таклиф килиб.

Матқовул ака борди-ю, Ғуломжон тутган табуреткага ўтирмади, қўлларини қовуштириб, иззат сақлади. Кейин қўйнидан иккита бозор нонни олиб столга қўйди.

-Топганимиз шу, дастурхонга қарздормиз,-деди ўнғайсизланиб. Кейин синф этагида минғайишиб турган болаларига бир қараб олиб, сўзини давом қилди: -Мана, ўғилларни келтирдик, эти сизники, суяги бизга қолса бас.

  • Ғуломжон столдаги нонларга караб кўнгли бузилди. Унинг соф ниятига бу бир хакорат бўлса ҳам, одамларнинг маърифат учун оғизларидаги ошларини беришга тайёр эканликларини ўйлаб, Матқовул камбағалга раҳми келиб кетди. У нафси оғриган киши товуши билан қулфи дилини очди:
  • Матқовул ака, мен нон топармиканман деб қорин ғамида мактаб очганим йўқ, – деди у, босиғи билан. – Йўқ, йўқ. Авлоддан авлодга жаҳолатни мерос қилиб олиб келаётган бечораларнинг болалари илм ўрганса, ақл ўрганса, биз ҳам рўшнолик кўрсак, ёруғ йўлга тушиб кетсак дейман. Мен маърифатнинг бир қулиман. Қулнинг меҳнатига эса пул билан ё пулга чақиладиган нарса билан ҳак тўланмайди. Би- ласизми, хамма шўримиз жаҳолатдан! Маърифат яхши нарса, Матқовул ака, у одамнинг кўзинигина очиб қолмай, бахтини хам очади. Баъзи одамлар мени Асад қориларга ўхшаш тамагир деб ўйлар, лекин асло ундай эмас. Мен ўзига тўқ одам­нинг боласиман, отамнинг топгани, ўзимнинг дехкончиликдан топганим битта қорнимга баҳузур етади, ортиб ҳам қолади. Агар менинг бир камим, ташналигим бўлса, уни эгамга ҳавола қилдим. Ҳа, шундай бўлсин, Матқовул ака, нонни уй- даги жўжаларингизга элтиб беринг, иннайкейин, бошқаларга ҳам айтинг, шунақа эмиш денг. Хўпми?

Матқовул ака дарров калласини ликиллатиб “хўп” деди. Кейин нонларни олиб, ўғилларига биттадан бўлиб берди.

  • Нонхўракда ерсизлар, – деди у, ўғилларининг пешаналарини силаб.

Ғуломжон бирдан шарақлаб кулиб юборди.

  • Эт билан суяк тўғрисидаги гапингиз эсимга тушиб кетди, Матқовул ака, – деди у кулиб туриб. – Болаларингизнинг этлари ҳам, суяклари ҳам ўзларига буюрсин, қўйинг, бўлишмайлик. Ахир мен этхўр, сиз суякхўр эмасмиз-ку!

Матқовул ака ҳам қотма гавдасини силкитиб кулди. Кўнглида: “Роса олди-ю!” деб ўйлаб ҳам қўйди. Кейин қўлларини кенг очиб Ғуломжон ҳақига дуо қилди-да, ижозат сўраб чиқиб кетди. У то уйига етиб хотинига мақтангунча, йўлда ўзи билан ўзи гаплашиб борди. “Тавба, хўп аломат одам-да. Бу қўтир дунёда шунақа одамо- хунлар борлигига ҳеч ақлим етмайди. Бор экан-да? Ҳа, бор экан. Қаранг, бировлар- нинг болаларини пул сарф қилиб, вақт сарф қилиб текинга ўқитса-я! Бошқа домла- лар болангни мактабга олиб келганингда ош қилиб келмасанг, бетингга қарагиси келмайди. Бу иккита чалпакка шунча хафа бўлди. Қойил-е! Чоғимда, пайшанба пули ҳам, супурги пули ҳам, бўйра пули ҳам олмаса керак. Ё олармикан-а? Йўғ-е, ўлибдими! Ҳа, ҳа, боя нима деди? “Мен маърифатнинг бир қулиман”, деди-я! Э, отангга раҳмат, ўғил бола!”

Шу-шу бўлди-ю, қишлоқ болалари бирин-кетин мактабга оқиб келаверди. Мактабнинг очилганига икки ҳафта бўлмай, ўқувчиларнинг сони ўттиздан ошиб кетди. Ғуломжон суюнганидан ерда юрмас, гўё осмонда учарди. Болаларга иккита- дан дафтар улашди, учини ўзи чиқариб биттадан қалам берди. Болалар ҳам хурсанд, ота-оналар ҳам хурсанд. Ғуломжон дастлабки кундан тортиб мактабда қаттиқ тар- тиб ўрнатди. Ёш ниҳолга усталик билан қилинган пайванд тез амал олади, шунинг сингари Ғуломжон тарбияси ҳам болаларда тез куртак чиқарди, улар ҳадемай ке- чаги безорилардан фарқ қила бошладилар. Мактабга юз-кўлларини ювмай келиш- мас, бир-бирларига хунук сўзлар айтишмас эди. Ўқувчиларнинг қарийб ҳаммаси камбағалларнинг болалари бўлгани учун, Ғ уломжон ота-онаси билан маслаҳатлашиб, уларга ҳар кун иссиқ овкат қилдириб бериб турди. Бир кун гўжа ош бўлса, бир кун увра, бошқа бир кун шўрва. Ана шундаи кейин болаларнинг ақлларигина эмас, тан- лари хам секин-секин тиниқиб борди. Шу тариқа мактабда ўқиш-ўқитиш ишлари мустаҳкам изга тушиб кетди. Бу ҳол қишлокда сезилмай қолмади. Янги усул мак­табнинг яхшилиги, болаларнинг тоза, ёруғ хонада ўтириб ўқишлиги, ёш домланинг хушмуомалалиги, яна кўп фазилат ва хислатлари мачит имоми Асад қорининг зеки усул мактабига хам етиб борди. Унинг талабаларидан бир қанчаси мактабини ташлаб, бу ерга қочиб келди.

Кеча гупиллаб қор ташлади, бугун унинг қора совуғи ҳамма ёқни қамраб олди. Ғуломжон болалар келмасмикан деб қўрққан эди, лекин оёғида йўқ бир-иккита бола- дан бошқа ҳаммаси келди. Дарс вақтида бошланди.

Ўчоқда эски гупчак ловиллаб ёнар, эшиги билан деразалари маҳкам ёпилган ёруғ синфда болалар маза қилиб ўтиришар эди. Болаларда дафтару қалам; синфда тахта-ю бўр бўлса ҳам, ўқиш китобларининг йўклиги Ғуломжонни ёмон дилхун қилар эди. Мактабни очмасдан аввал ҳам, очгандаи кейин ҳам бу тўғрида кўп ўйланди. Бозорда бўлсайдики, сотиб олса! Ана ундан кейин айрим сўзларни тахтага бўр билан ёзиб аввал ўзи ўқийдиган, кейин болаларга ўқиттирадиган бўлди. Бундан бошка чора йўқ эди. Мана ҳозир ҳам қора тахтага бўр билан чиройли қилиб шу сўзларни ёзди:

Ош. Ол. Оқ.

Бош. Бол. Боқ.

Тош. Тол. Тоқ.

Қош. Қол. Қоқ.

Бу сўзлардаги ҳарфлар болаларга таниш эди. Ғуломжон ҳар сўзни дона- дона қилиб ўқиди, бир неча бор такрорлади. Кейин ўзини четга олди-да, қўлидаги узун чўп билан хар бир сўзни кўрсатиб сўради. Болалар жўр бўлишиб ўқишди. Ғуломжоннинг фикрича, бу ўқиш дарси эди. Болалар ўзлаштиргандай бўлишгандан сўнг, ўқувчиларни синашга ўтди. Чўпининг учи билан тўғри келган сўзни кўрсатди-ю, болалардаи бирининғ отини айтиб сўради.

Бола сакраб ўрнидан туриб ўқиди:

-Тол.

  • Офарин. Бу-чи?
  • Бош.

-Баракалла. Ўтир. Қани, сен. Бу нима?

  • Би… бо… боқ.

-Тузук. Бу-чи?

Бола кўрсатилган иккинчи сўзни ўқийман деб турганда, синф эшиги қаттиқтеп- киданлангочилиб,ичкаригасовуқёпирилибкирди. Тахта ёнидатурганҒуломжон ҳам, болалар ҳам чўчиб эшикка қарашди. Олдинда Ғиёс қози, орқада Асад қори, маҳалла элликбошиси Соли Совуқ, яна бир неча одам кириб келди. Ғуломжон кутилмаган ташрифнинг маъносига тушунса ҳам, болаларни қўл имоси билан тургизди. Синф бир оғиздан: “Ассалому аллайкум!” деб кичқирди. Аммо салом аликсиз қолди. Ғиёс қози ҳассасини тўқиллатиб тахта ёнига ўтди. Асад қори билан элликбоши ҳам етиб келди. Ғуломжоннинг ранги бўзарди, болалар қўрқиб қотиб қолди. Ғиёс қози чап қўлини белидан ўтказиб, пиёзи чакмонини ўнг баридан ушлаб пича тортди. Кейин ўнг қўлидаги ҳассасини кўтариб, қора тахтани тўқ эткизиб урди-да, Ғуломжонга хўмрайиб қаради.

-Бу нима куфр!

Ғуломжон истеҳзо аралаш жилмайди-ю, юмшоқтовуш билан:

  • Тақсир, бунда ҳеч қандай куфр йўқ, ўзлари ҳам кўриб турибдилар, – деди.

Қози ёнидаги Асад корига юзланди. Боя ўшқирганда томоқ йиртилиб кетганмиди, хайтовур, бўғиқ товуш билан дўнғиллади:

Имом домла, ўқинг-чи, нима битибди буёнга.

Асад қори тахтадаги ёзувни тартиби бил ан ўқий бошлади.

-Ош, ол, оқ…

Йўқ, – деди қози у ни тўхтатиб. – Боши дан ўқинг.

Асад қори таъзим билан қозига ўгирилди.

  • Бошидан ўқиётибман, тақсир.

Қози Асад қорига жаҳл билан ўқрайди. – Бисмиллоси қани?

  • Йўқ-да, тақсир, шуниси йўқ, – деди қори тулкидай тўлғаниб. – Кофирлар тилга олмайдилар “бисмиллони!”

Қози “ҳа, ҳа” дегандай қилиб калласини ликиллатди. Кейин ҳамон қотиб тур- ган болалар томонга ўгирилди. Очиқ эшикдан ёпирилиб кираётган буюкданми ё юраклари чиққаниданми, болалар дир-дир титрашар эди. Қози уларнинг кўкариб кетган юзларига бир зумгина хўмрайиб тургач, қўлидаги ҳасса билан олдиндаги столни тўқ эткизиб урди-ю:

  • Йўқол! Йўқол ҳамманг бу ёндан! – деб қичқирди.
  • Йўқол, лаънатилар! – деди Асад қори ҳам ўдағайланиб.

Болалар ялт этиб Ғуломжонга қарашди. Ғуломжон намиққан кўзларини бола- ларга тикиб, хомуш турар эди. Болалардан бири химоя тилагандек чақирди:

  • Афандим!

Ғуломжон бу товушни эшитди, лекин қўлидан бир нима келмагани учун юра- гидан эзилиб тураверди. Асад қори ёнидаги элликбошини туртди. Соли Совуқ қамчисини кўтариб, олдиндаги столга зарб билан урди.

-Кет уй-уйингга, ит эмганлар!

Бир неча бола дафтар-қаламини ташлаб ташқарига югурди. Қолганлари жойла- ридан жил май тураверишди. Элликбоши олдиндаги болаларни қамчи билан савалай бошлади. Бир бола қичқириб йиғлаб юборди. Ғуломжон югуриб бориб, Соли совуқ қўлидаги қамчига чанг солди.

-Нимага болаларни урасиз? Буларда нима гуноҳ? -Мени уринг, мени?—деди у, йиғлаб юборгудек бир алам билан.

Бу ердаги тўполонни эшитиб, ичкаридан Вали ака югуриб чикди. Ўғли билан элликбошининг олишиб турганини кўриб:

  • Ҳай, ҳай, бу қандай ноинсофгарчилик! Урманг! – деб ўртага тушди. Кейин ўғлини қўлтиғидан олиб, бир четга тортди. – Булар билан тенг бўлманг, ўғлим. Бировнипг уйига бостириб кирибки шунча пасткашлик қилишяптими, қўйинг, гаплашманг, нима киласиз ўзингизни пастга уриб, жон ўғлим! Агар қози домла ошингизга заҳар солгани келган бўлсалар, асло йўқ деманг, майли, солсинлар, ҳар ким касб-корини қилади, ўғлим.

Вали ака ўғлини етаклаб ташқарига, олиб чиқиб кетди. Қози калласи эзилган илондай тўлғаниб, элликбошига кичқирди:

  • Синдир ҳаммасини! Ташқарига чиқар! Ёқ, ўт қўй!
  • Ғуломжон айвонда отаси билан турар, столларнинг қарсиллатиб синдирила- ётганини эшитиб, худди ўз қовурғалари синдирилаётгандек жони оғрир эди. Бу ора- да Хадича буви хам бошига чопон ташлаб югуриб чикди. Ўғли не-не азоб билан ясаган столлар, ўриндиқларнинг ташқарига чиқариб уйилаётган синиқларини кўриб дод солиб юборди:
  • Дод, золимларнинг дастидан! Дод!
  • Қўйинг, буви, хафа бўлманг, – деди Ғуломжон онасини ичкарига етаклаб -Майли, билганларини қилишсин, киринг ичкарига.

Хадича буви ичкарига кирди-ю, дарчани кия очиб кўйиб, ўша ерда какшаб, қарғаб ўтирди. Болалар бурчак-бурчакда, отхона панасида шимтирашиб туришар эди. Тахталар ташқарига тамом чиқарилиб ўт қалашга тайёрланганда, синфдан Асад кори билан элликбошининг олдига тушиб қози чикди.

  • Ёқ буларни! – деди у тахталарни хассаси билан туртиб.

Элликбошининг югурдакларидан бири ҳалигина синфга ҳарорат, болалар жонига роҳат бериб турган гупчак чучаласини куракка солиб чикди, лекин у куракдан қорга юмаланиб тушди. Теваракда одам кўп эди, Булар ғорат қилинган мактаб болаларининг оталари, акалари. Буларни мактаб бошига, болаларининг бошига агдарилган бало тоги келтирган эди. Ҳар бирининг кўзида, хар бирининг юзида алам. Ғуломжон ана шу аламини ютиб турган ҳамшўрларига химоя тилагандай термилиб қаради. Қаради-ю, бирдан ғалати бўлиб кетди. У ерда, одамлар орасида Ҳаётнинг отаси Мадаминхўжа ҳам бу бедодликдан нафратланиб, Ғуломжонга жавдираб қараб турар эди. Боя синфда болалардан бири химоя тилаб: “Афандим!” деб юборганидай, Ғуломжон хам: “Эшон ака!” деб юборишга оз қолди. Мадаминхўжа унинг кўзларидаги илтижони тушун- ди, лекин у ҳам Ғиёс қозининг ўзи сингари ҳилвираб қолган хурофот, бидъат олди- да ожиз эди. У бир Ғуломжонга карар, бир ўғли ёнида ғазабидан қалтираб турган Вали акага карар эди. Уғлининг шунчалик хўрлангани, ўзининг хам оппоқ соқоли ҳурмат қилинмагани Вали акани алам оташида куйдирмокда эди. У бир кўнгли бо- риб муттаҳам қозининг тумшуғига туширгиси ё ифлос башарасига тупургиси келди. Аммо шу маҳал ўт қалаётган кишига аллакимнинг айтган гапи шаштини қайтарди.

  • Ҳой, Жумон, дўпписини ол деса, сен ҳам хўп калла оласан-да! Бечора болаларни иссиқ инларидан қувиб чиқарганларинг хам етар, тахтада нима гунох? Ёқма! – деди.

Лекин қози уни қайириб ташлади.

-Оғзингни юм, бетавфиқ!

Тахталар чарсиллаб ёна бошлади. Дам ўтмай, ўт қуюни осмонга эшилиб чикди. Болалар чирқираб йиғлаб юборишди. Дарчани очиб, Хадича буви ҳам ув тортиб йиғлади. Ғуломжои ўзини зўрға тутиб турарди. Вали ака қон тўлган кўзларини жахолат гулханидан узолмай қолди. Қози тоғорадай салла остидаги хум калласини ликиллатиб хиринглади-ю, секин кўчага караб юрди. Лекин уни орқасидан етиб келган овоз тўхтатди.

– Тўхтанг, қози домла, бир оғиз гапим бор, эшитиб кетинг! – деди Ғуломжон қайноқ бир ғазаб билан. Қози безрайиб қаради. Ғуломжои ҳар бир сўзини унинг бетига шапати ураётгандай қилиб гапирди: – Тақсирим, менииг мактабимни ғорат қилдим, ускуналарини ёндирдим деб хурсанддирлар. Йўқ, янглишадилар! Тақсир, сиз менинг мактабимни бузмадингиз, бу ерга одам бўлармиканман, илм олармиканман деб ин- соний ният билан келган маъсумларнинг кўнгилларини буздингиз. Сиз менинг мактабимни, унинг ускуналарини ёндирмадингиз, йўқ, болаларнинг дилларида ўз корибаддингиз билан ўзингизга қарши нафрат ўтларини ёндирдингиз! Сочилган уруғ униб чиқади. Мен ҳам болалар қалбига маърифатнинг илк уруғини сочдим. Сиз уни қанчалик допсаманг, бугун бўлмаса эртага униб чиқади, ҳа, униб чиқади. Имонингиз комил бўлсин, униб чиқади! Энди рухсат, кета биласиз.

Ғуломжоннинг ўпкаси тўлди, ғазаби бўғзига келди. Қози одамлари билан чиқиб кетгандан сўнг Вали ака миннатдорчилик билан ўғлининг елкасига қоқди. Ўғли эса ўзини ташламоқчидай бир ўтга толпинди-ю, тез-тез юриб синфга кириб кетди. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Ғуломжон хувиллаб, ўти сўниб қолган вайрона синфда бир зум гангиб турди. Ҳалигина болаларнинг ёқимли кулгилари тўлдирган синф энди энг яқин кишиси дафн қилинган кабрга ўхшар эди. Ғуломжон йиғлаб юборди. Унинг йиғиси устига болалар югуриб киришди. Буларнинг ҳам кўзларида ёш, дил­ларида қон бор зди. Болалар севикли устозини ўраб олишди.

Ёрқин орзулар кўмилган вайрона хонада Ғуломжон йиғлар, болалар йиғлар эди.

Савол :

  1. Ғуломжоннинг қалбида мавж ураётган бахтиёрликнинг сабаби нимада?
  2. Ғуломжоннинг хушнуд кайфияти нима учун бир зумда ўзгарди?
  3. Матқовул аканинг оиласи билан қилаётган оғир мехнати сизда қандай кайфият уйғотди?
  4. Матқовул акани Ғуломжоннинг тантилик билан килган мехрибонлиги кандай аҳволга солди?
  5. Вақф ерлари қандай шарт билан Матқовул акага берилган эди?
  6. “…Агар Қорабулоқ жаннат бўлса, бахтиёр ғилмони Матқовул акага бўладими?” сўзларини кандай шархлаш мумкин?
  7. Ғуломжон очган янги мактаб қишлок ахлида қандай фикр уйғотди?
  8. “Мен маърифатнинг қулиман. Қулнинг мехнатига эса пул билан ҳақ тўланмайди”. Ғуломжоннинг бу сўзларини шархлашга харакат қилинг.
  9. Ғуломжоннинг янгича ўқитиш усули қандай самара берди?
  10. Ғиёс қози бошчилигидаги ғаламислар қилган ишга сиз қандай баҳо берасиз? Бу ғаламисликнинг сабаби нимада?
  11. “…Агар қози домла ошингизга захар солгани келган бўлсалар, асло йўл қўйманг, майли солсинлар, ҳар ким ўз касб-корини қилади, ўғлим”. Вали аканинг бу сўзларини тахлил қилинг.
  12. Ғиёс қози қилган ғаламисликка қишлоқ ахли қандай муносабат билдирди?
  13. “Мен ҳам болаларнинг қалбига маърифатнинг илк уруғини сочдим. Сиз уни қанчалик допсаманг, бугун бўлмаса эртага униб чиқади…” деганда Ғуломжон қанчаликақ эди?
  14. Ёзувчи вайрон қилинган синф хонасини “…энг яқин кишиси дафн қилинган қабрга ўхшар эди…” деб берган таърифига қўшиласизми?

[1] Шох – пахта пайкалининг тепа қисмидан олинган ариқ.

[2] Вақфга қарашли – мачитга қарашли, мачитга \адя қилинган.

[3] Тўртдан бирга – ишловчига ҳосилнинг тўртдан бирини бериш шарти билан.

Муаллиф:  МИРЗАКАЛОН ИСМОИЛИЙ 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

29804870402

Синиши қийин бўлаётган «тизим»: Паст Дарғомдаги оила нега танловда харид қилган ерида тадбиркорликни йўлга қўя олмаяпти?

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги рўй бераётган навбатдаги зўравонликлардан бири — фуқаро Ориф Қирғизов томонидан …