cukerbergFacebook 2017 йилда компания раҳбари Марк Цукербергнинг шахсий хавфсизлиги ва хусусий самолётлардаги парвози учун 8,9 миллион доллар сарфлаган, деб ёзмоқда CNBC.

2016 йил билан таққослайдиган бўлсак, бу харажатлар 53%га ошган.

2017 йилда Цукерберг кўп вақтини сайёҳатда ўтказган ва АҚШнинг илгари бормаган штатларига ташриф буюрган. Facebook компанияси эса уни кузатиб борувчи қўриқчилар ва Сан-Франциско билан Пало-Альто шаҳарларидаги қароргоҳларининг хавфсизлик тизими учун харажатларни қоплаб берган.

Цукербергнинг маоши эса ўзгармаган ва 2016 йил даражасида, яъни рамзий 1 доллар қийматида сақланиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Цукерберг Facebook компаниясининг 59,9% акциясига эгалик қилади. Унинг бойлиги 66 миллиард долларга баҳоланган.