Главная / Технологиялар / Facebook ва YouTube билан боғлиқ муаммоларнинг муҳтамал сабаблари очиқланди
<

Facebook ва YouTube билан боғлиқ муаммоларнинг муҳтамал сабаблари очиқланди

Ўзбекистонда Facebook ва “ВКонтакте” ижтимоий тармоқларига кириш, YouTube видеохостингидан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар ташқи интернет-канал сиғимини кенгайтириш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 18 октябрь куни “Газета.uz” нашрига берган интервьюсида маълум қилган.

“Биз интернет тезлигини ошириш бўйича лойиҳа амалга оширилишини якунига етказяпмиз. Бу ишлар самарасини фуқаролар ноябрь охирида очиқ-ойдин ҳис қилишади. Айни вақтда зарур апгрейд учун бир қатор ускуналар сотиб олинмоқда. Техник узилишлар мазкур ускуналарни синовдан ўтказилиши, апробацияси, уларни созлаш ишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин”, деди Олимжон Умаров.

Ўзбекистонда сентябрь ва октябрь ойларида Facebook ижтимоий тармоғига киришда, октябрь бошидан эса YouTube видеохостингидан фойдаланишда қатор муаммолар юзага кела бошлаганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

9 NINE ширкати раҳбари ўз компанияси маҳсулотининг тадбиркорларга мажбуран соттирилаëтганини инкор қилишга уринди.

Бошланмаган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси учун тадбиркорлардан видеокамерага пул ундирилмоқда

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида фаолият юритаëтган ўнлаб хусусий тадбиркордан “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида кўчаларга ўрнатилиши …