Главная / Медиа / Эйфель минорасида гольф ўйнаш имкони пайдо бўлди
<

Эйфель минорасида гольф ўйнаш имкони пайдо бўлди

Париж тимсоли бўлган Эйфель минорасига ташриф буюрувчиларда гольф ўйнаш имкони пайдо бўлди. BFM телеканалининг хабар беришича, мини-майдонча 57 метрлик баландликда жойлашган.

Такрорланмас лойиҳа Франция гольф федерацияси билан биргаликда, спортнинг бу туридаги энг муҳим воқеа – Европа ва АҚШ жамоалари ўртасида Райдер кубоги учун баҳсдан аввал амалга оширилди. Беллашувлар келаси йилнинг 25-30 сентябрь кунлари Париждаги Le Golf National мажмуасида бўлиб ўтади.

Фото: Twitter/LaTourEiffel

Олтита чуқурчага эга митти спорт майдончасини Париждаги энг машҳур жойлар – Луврдаги шишали пирамида-кириш, Нотр-Дам ибодатхонаси, Эйфель минорасининг ўзи, Гарнье операси, Ғалаба аркаси ва Монмартрдаги машҳур Сакре-Кёр базиликаси макетлари безаб туради. Бу ерда гольфни 5-ноябргача ўйнаб кўриш мумкин.

Фото: Twitter/LaTourEiffel

Ҳаққимизда Meg D

Яна маълумот

785555be-c600-48ab-9152-7834178e204f_cx2_cy59_cw96_w1023_r1_s

Андижон вилоят ИИБ Шаҳрихондаги самосуд юзасидан изоҳ берди

Озодлик радиоси ўзининг facebook – даги саҳифасида Оломон томонидан самосуд қилинаётган аёл қочиш учун ўзини сойга ташлади …