Главные новости
Главная / Жаҳон / Еврокомиссия пластикни кўпроқ қайта ишланувчан қилмоқчи
<

Еврокомиссия пластикни кўпроқ қайта ишланувчан қилмоқчи

plastikЕвропа иттифоқи пластикдан фойдаланишдан воз кечмоқчи эмас, бироқ Еврокомиссия ўз олдига уни кўпроқ қайта ишланувчан қилишни мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақда Еврокомиссия вице-президенти Юрки Катайнен твиттерида айтилган.

Аввалроқ Еврокомиссия пластик бўйича стратегиясини тақдим қилганди. Унинг мақсади пластикдан фойдаланишни қисқартириш, жумладан у билан денгиз ва океанларнинг ифлосланишини камайтиришдан иборат. Чунки бу нафақат денгиз жонзотлари ва денгиздаги ҳаёт, балки одамлар учун ҳам жиддий муаммо ҳисобланади.

“Биз пластикдан воз кечмоқчи эмасмиз”, деб ёзган Катайнен.

Унинг таъкидлашича, айни вақтда пластик упаковканинг аксарият қисми бир марта ишлатилади. “Бу йилига 105 млрд еврогача йўқотишни англатади. Биз буни ўзимизга эп кўролмаймиз”, деб қўшимча қилган Катайнен.

Хабарда айтилишича, Еврокомиссия пластикдан бир маротаба фойдаланишни камайтирмоқчи.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

red9vib6sf55hlfp04ynf-rbjez8j8sj

Тожикистонда 13 маҳбус нондан заҳарланишдан ўлди

Тожикистонда 7 июлда мамлакатнинг шимолидан Душанбе ва жанубдаги колонияларга маҳбусларни кўчириш вақтида 13 маҳбус заҳарланишдан …