Главные новости
Главная / Жаҳон / Эронда 180 йўловчиси бўлган Украина самолёти қулади
<

Эронда 180 йўловчиси бўлган Украина самолёти қулади

Бортида 180 нафар йўловчи бўлган Boeing 737 йўловчи самолёти Теҳрондаги Имом Хомайний халқаро аэропортидан парвозга кўтарилганида қулаб тушди. Бу ҳақда Fars News хабар бермоқда.

Қатор ОАВ томонидан тарқатилаётган маълумотларда айтилишича, лайнер Украина авиакомпаниясига тегишли.

Fars News агентлиги хабарига кўра, ҳалокатга «техник муаммолар» сабаб бўлган.

Tasnim агентлиги маълумотларига кўра, рўй берган ҳодиса ҳақидаги хабарни аэропорт раҳбари тасдиқлаган. У самолёт ҳавога кўтарилганидан бироз вақт ўтиб қулаб тушганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Иорданиянинг Al-hadath нашри маълумотига кўра, самолёт тасодифан Эрон ракетаси билан уриб туширилган бўлиши мумкин. Бироқ, бу фақат версиялардан бири экани айтилмоқда.

Теҳрон аэропорти вакили «РИА Новости»га лайнер қулаганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, бортда 167 йўловчи бўлган.

Flightradar сервиси маълумотларига кўра, гап PS752 рейси ҳақида бормоқда. Самолет Теҳрондан Тошкент вақти билан 6:42да учган ва орадан икки дақиқа ўтиб сигнал юборишни тўхтатган.

Ушбу рейс ҳақидаги маълумотлар «Украина халқаро авиайўналишлари» сайтида мавжуд. У ерда самолёт Киевга соат 5:15да учиб кетгани маълум қилинган.

Киевдаги «Борисполь» аэропортидан хабар беришларича, самолёт қулагани ҳақидаги маълумотга эга эмаслар. «Ҳа, бизда соат 8:00да (Тошкент вақти билан 10:00) Теҳрондан борт кутиляпти. Қандайдир муаммолар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ», – дея маълум қилишган маълумот бериш хизматида.

Рўй берган авиаҳалокат ҳақида Reuters Tasnim агентлигига таянган ҳолда, шунингдек, IRIB агентлиги хабар бермоқда.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

_pdbimpfy6mmzqwvlre1evebknuq7u2d

Чашма булоғи панжара билан ўралади, Сўх–Риштон йӯлини очиш масаласи кўриб чиқилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Сўхдаги можаро …