Главная / Жамият / Эрон ҳукумати Telegram ва Instagram’ни қайтарди
<

Эрон ҳукумати Telegram ва Instagram’ни қайтарди

eronЭрон ҳукумати мамлакатда Telegram мессенжеридан фойдаланишга тақиқловни бекор қилди. Reuters шу ҳақида хабар берди.

Гап шундаки, декабрь ойи охирида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари авжига чиққан паллада ҳукумат ушбу мессенжер фаолиятини тўхтатиб қўйган эди. Теҳронда мухолифат ўз тарафдорларини тўплашда айнан Telegram ва Instagram’дан фойдалангани гумон қилинди. Telegram раҳбарияти дастлаб канални блоклашга розилик берди, бироқ ундан кейинги ҳамкорликдан бош тортди ва бу блокировкага олиб келди.

Instagram’га кириш имкони эса ой бошида – норозилик намойишлари камая бошлагандан сўнг қайтарилган.

Манбада маълум қилинишича, Эронда тахминан 40 миллион киши Telegram’дан фойдаланади. Уларнинг аксарияти мессенжердан фойдаланишда турли анонимайзерларни қўллайди.

Норозилик акциялари натижасида Эроннинг турли минтақаларида 22 киши ҳалок бўлган. Мамлакат ҳукуматининг таъкидлашича, намойишлар ортида хорижий ташкилотлар турган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

lola

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби»

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби» демократии йўлдаги иккинчи довон. Деярли ўн беш йил ноқонупий ҳукмдорлик килган …