Главная / Жаҳон / Эронда спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлганлар сони камида 27 кишига етди
<

Эронда спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлганлар сони камида 27 кишига етди

Эроннинг тўртта вилоятида қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлганлар сони камида 27 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 сентябрда билдиришича, қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиш ташҳиси билан касалхонага жами 302 одам ётқизилди.

78616a61-6680-4918-8c0d-b0f29d46b4fa_cx0_cy5_cw0_w1023_r1_s

Ҳалок бўлганлар Хурмозгон, Шимолий Хуросон, Алборз, Кўҳгилуй каби вилоятлардандир. Касалхонага заҳарланиш аломатлари билан келтирилган 302 одамнинг 176тасини даволаш ишлари давом эттирилмоқда.

Эронда 1979 йилдан бери спиртли ичимликлар тақиқланган. Спиртли ичимлик ичгани ёки ишлаб чиқаргани учун қаттиқ жазо чоралари қўлланишига қарамай, эронликларнинг айримлари қўлбола спиртли ичимликларни истеъмол қиладилар.

29 сентябрь куни Эронда 24 нафар одам қўлбола спиртли ичимликдан заҳарланиб ўлгани ва шифохонага ётқизилганлар сони 168 тага етганини хабар қилинган эди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Қримдаги портлашда ўлганлар 18 кишига етди. Воқеа террор ҳужуми деб тан олинди

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Қрим яриморолининг шарқида жойлашган Керчь шаҳридаги техникумда 17 октябрда содир бўлган портлашни …