Главная / Жаҳон / Эрон Ироқдаги қуролли гуруҳларга ракета берганига оид хабарни рад этди
<

Эрон Ироқдаги қуролли гуруҳларга ракета берганига оид хабарни рад этди

Эрон Рейтер ахборот агентлигининг Ироқдаги тарафдори бўлмиш шиа ноқонуний ҳарбий тузилмаларига баллистик ракеталар етказиб бергани ва уларга ўша ернинг ўзида ракета ясашни ўргатаётганини ҳақидаги хабарини рад этди.

− Бундай сохта ва кулгили хабар Эроннинг ташқи, айниқса, қўшни мамлакатлар билан алоқаларини бузишдан бошқа мақсадни кўзламайди, − деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосимий 1 сентябрда. – Ушбу хабар минтақа мамлакатларида қўрқув уйғотишга қаратилган.

1a96c628-7428-4375-993a-06bc382330bc_w1023_r1_s

Рейтер агентлиги 31 август куни 3 нафар Эрон ҳукумати вакили, Ироқ ва Ғарбнинг иккитадан разведка манбасига таяниб тарқатган хабарга кўра, Эрон сўнгги бир неча ой давомида Ироқдаги тарафдорларига яқин радиусли баллистик ракеталар етказиб берган.

Хабарда бир неча расмийларга таяниб айтилишича, Теҳрон Ироқдаги ташкилотларга қандай қилиб ракета ишлаб чиқаришни ўргатмоқда.

АҚШ давлат котиби Майк Помпео 1 сентябрда Твиттерда Эрон Ироқ ҳудудига баллистик ракеталар етказиб бераётгани ҳақидаги “хабарлардан қаттиқ ташвишга тушгани”ни ёзди.

Ироқ ҳукумати ва ҳарбий хизматчилари хабарга изоҳ беришдан бош тортди.

Ғарбдаги манбанинг Рейтерга билдиришича, ўнлаб ракета Ироқдаги шиа халқ қўшинига етказиб берилган.

Яна Рейтер расмий Бағдод ташкилотларни Теҳронга қарши бориш ёки шиа тарафдорлари билан ҳамкорлик қилишни тўхтатишга кўндира олмаётганини ёзди.

“Зелзал”, “Фотиҳ-10” ва “Зулфиқор” ракеталари 200-700 километр радиусдаги нишонларни ура олади. Улар Ироқ ғарбидан аҳолиси асосан шиалардан иборат Эроннинг азалий рақиби Саудия Арабистони ва Исроилнинг Тел-Авив шаҳарларига етиб бориши мумкин.

Эроннинг йирик ваколат ва қудратга эга Ислом инқилоби сипоҳлари корпусининг (ИИСК) чет элдаги бўлинмаси бўлмиш “Муқаддас сипоҳ”нинг ўша ҳудудда базалари бор.

Агар ушбу амалиёт рост экани тасдиқланса, бу ҳол Вашингтон билан Эрон ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштириши мумкинлиги кутилмоқда.

Ракеталарни Ироққа етказиб берилгани Франция, Германия ва Британияни ҳам норози қилишини кутиш мумкин, чунки улар АҚШ президенти Трампни Эроннинг ядро дастури бўйича 20105 йили имзоланган битимдан чиқмасликка кўндиришга уринган эди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

Қримдаги портлашда ўлганлар 18 кишига етди. Воқеа террор ҳужуми деб тан олинди

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари Қрим яриморолининг шарқида жойлашган Керчь шаҳридаги техникумда 17 октябрда содир бўлган портлашни …