Главная / Жамият / Эркин Воҳидов
<

Эркин Воҳидов

“Мана бир неча ўн йилдирки, биз дилбар бир шеъри- ятнинг муаттар ҳавосидан баҳраманд бўлиб келаётирмиз. Бу Эркин Вохидов шеъриятидир, – деб ёзади шоир Абдул­ла Орипов “Сўз сеҳри” мақоласида”. – Она тилимиздаги ипакдек майин, камалакдек ранг-баранг, ғоят нозик лутф, беозор қочиримлар, гох хазин, гоҳ самимий табассум уйғотувчи ташбехдар, ўткир хулосалар – булар бари улкан шоиримизнинг қаламига мансуб бетакрор фазилатлардир. Мен Эркин Воҳидовни шеъриятда ўзига хос сеҳр соҳиби деб биламан…”.

erkin-vohidovҲозирги давр ўзбек шеъриятининг порлоқ юлдузла- ридан бири истеъдодли шоир Эркин Вохидов 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилоятининг Олтиарик туманида туғилган. Эркин Вохддовлар оиласи 1945 йилда Тошкентга кўчиб келгач, бўлғуси шоир шу ерда ўрта маълумот олади. 1960 йилга келиб, у ТошДУнинг филология факультетини тамомлади, сўнгра иш фаолиятини аввал “Ёш гвардия” нашриётида, сўнг Ғафур Ғулом нашриётида давом эттирди.

У адабиётимизнинг қутлуғ даргоҳига ўрта мактаб кучоғидалигидаёқ ўзининг беғубор, мазмундор шеърлари билан кириб келган. Шоир Ғайратий раҳбарлик қилган адабий тўгаракларда пишган, чиниққан. Унинг биринчи шеърий тўплами – “Тонг на- фаси” (1961) номи билан босилиб чиккан. Шундан буён шоирнинг ўттиздан ортиқ шеърий мажмуалари ўз ўқувчисига етиб борди. Жумладан, шоирнинг “Қўшиқларим сизга” (1962), “Юрак ва ақл” (1963), “Менинг юлдузим” (1964), “Муҳаббат” (1976), “Тирик сайёралар” (1978), “Руҳлар исёни” (1979), “Шарқий қирғоқ” (1982), “Кела- жакка мактуб” (1983), “Бедорлик” (1985), икки жилдли сайланма (“Муҳаббатнома” ва “Садоқатнома”, 1986), “Куй авжида узилмасин тор” (1991), “Яхшидир аччиқ ҳақикат” (1992) каби тўпламлари китобхонларга манзур бўлди. Шоир “Ёшлик де- вони” (1968)да мумтоз ўзбек адабиётининг энг яхши анъаналарини давом эттирган. Эркин Вохидов бир катор ажойиб драматик достонлар ва драмалар муаллифи сифа- тида ҳам маълум ва машҳурдир. Шоирнинг “Рухлар исёни”, “Истанбул фожеаси ” каби достонлари ўзининг бадиий баркамоллиги билан ажралиб туради. Унинг “Ол- тин девор”асари кўп йиллардан буён Ҳамза номли театр саҳнасидан тушмай келади.

Эркин Воҳидов оташин публицист ва адабиётшунос сифатида ҳам самарали ижод қилиб келмокда.Унинг “Шоиру, шеъру, шуур” китоби шундан далолат бера- ди. С.Есенин, Л.Украинка, М.Светлов., А.Блок, Р.Ҳамзатов, С.Капутикян каби ис­теъдодли шоирларнинг шеърларини ўз она тилида сўзлата олди. Унинг таржима соҳасидаги маҳорати буюк немис шоири Гётенинг “Фауст”асари таржимасида (1974) юкори чўққига кўтарилди.Эркин Воҳидов “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби (1997). Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреата (1983). Ўзбекистон халқ шоири (1987), Ўзбекистон Қақрамонидир (1999).

ТОНГ ЛАВҲАСИ

Уфқларга қўйиб гулдаста,

Тоғ ортидан кўтарди-да бош,

Пастга бокди чўққидан аста Олтин қалам тутган бир наққош.

Ҳар нуқтага сайқал бериб у, Водий узра чизди зар лавҳа. Сўнг Қуёш деб имзо чекди-ю, Тонготар деб қўйди сарлавҳа.

ЎЗБЕГИМ

Қасида

Тарихингдир минг асрлар

Ичра пинҳон, ўзбегим,

Сенга тенгдош Помиру

Оқсоч Тиёншон, ўзбегим.

Сўйласин Афросиёбу

Сўйласин Ўрхун хати,

Кўх.на тарих шодасида

Битта маржой, ўзбегим.

Ал Беруний, Ал Хоразмий,

Ал Фороб авлодидан,

Асли наели балки Ўзлуқ,

Балки Тархон, ўзбегим.

Ўтдилар шўрлик бошингдан

Ўйнатиб шамширларин

Неча ҳоқон, неча султон,

Неча минг хон, ўзбегим.

Тоғларинг тегрангда гўё Бўғма аждар бўлди-ю,

Икки дарё – иқки чашминг, Чашми гирён, ўзбегим.

Қайсари Рум найзасидан

Бағрида доғ узра доғ,

Чингизу Боту тигига

Кўкси қалқон, ўзбегим.

Ёғди тўрт ёндин асрлар

Бошингга тийри камон,

Умри қурбон, мулки торож,

Юрти вайрон, ўзбегим.

Давр зулмига ва лекин

Бир умр бош эгмадинг,

Сен – Муқанна, сарбадор – сен, Эрксевар қон, ўзбегим.

Сен на зардушт, сен на буддий, Сенга на оташ, санам,

Одамийлик дини бирла

Тоза имон, ўзбегим.

Маърифатнинг шуъласига Талпиниб зулмат аро,

Кўзларингда окди тунлар Кавкабистон, ўзбегим.

Тузди-ю Мирзо Улуғбек Кўрагоний жадвалин,

Сирли осмон тоқига илк – Қўйди нарвон, ўзбегим.

Мир Алишер наърасига

Акс-садо берди жаҳон,

Шеърият мулкида бўлди Шоҳу султон, ўзбегим.

Илму шеърда шоҳу султон, Лек тақдирига қул,

Ўз элида чекди ғурбат, Зору нолон, ўзбегим.

Мирзо Бобур – сен, фиғонинг Солди олам узра ўт,

Шоҳ Машраб кони сенда Урди туғён, ўзбегим.

Шеъриятнинг гулшанида Сўлди маҳзун Нодира,

Сийм танни ювди кўз ёш, Кўмди армон, ўзбегим.

Ииғлади фурқатда Фурқат

Ҳам муқимлиқда Муқийм, Нолишингдан Ҳинду Афғон

Қилди афғон, ўзбегим.

Тарихинг битмакка, халқим, Мингта Фирдавсий керак,

Чунки бир бор чеккан оҳинг Мингта достон, ўзбегим.

Ортда қолди кўҳна тарих, Ортда қолди дард, ситам,

Кетди ваҳминг, битди захминг, Топди дармон, ўзбегим.

Бўлди осмонинг чароғон

Толе хуршиди билан,

Бўлди асрий тийра шоминг Шуъла афшон, ўзбегим.

Мен Ватанни боғ деб айтсам, Сенсан унда битта гул,

Мен Ватанни кўз деб айтсам, Битта мужгон, ўзбегим.

Фахр этарман, она халқим, Кўкрагимни тоғ қилиб,

Кўкрагида тоғ кўтарган

Таити деҳқон, ўзбегим.

Ўзбегим деб кенг жаҳонга Не учун мадх, этмайин!

Ўзлигим билмоққа даврим Берди имкон, ўзбегим.

Мен буюк юрт ўғлидурман, Мен башар фарзандиман,

Лек аввал сенга бўлсам Содиқ ўғлон, ўзбегим.

Менга Пушкин бир жаҳону Менга Байрон бир жаҳон,

Лек Навоийдек бобом бор, Кўкси осмон, ўзбегим.

Қайга бормай бошда дўппим, Ғоз юрарман, гердайиб,

Олам узра номи кетган Ўзбегим жон, ўзбегим.

Бу қасидам сенга, халқим, Оқ суту туз ҳурмати, Эркин ўғлингман, қабул эт, Ўзбегим, жон ўзбегим.

Савол ва топшириқлар:

  1. Эркин Вохидов сизга танишми? Унинг қайси асарларини ўқигансиз?
  2. “Тонг лавҳаси“ шеърининг

Пастга боқди чўққидан аста Олтин қалам тутган бир наққош” мисраларидаги бадиий воситаларни аниқланг.

  1. “Тонг лавҳаси” шеъридан фойдаланган холда, шу номли эссе ёзишга ҳаракат КИЛИНГ.
  2. Шеърдаги “имзо” сўзига оҳангдош сўзлар топиб, адабиёт дафтаринизга ёзинг.
  3. “Қасида” жанри ҳақида қандай маълумотга эгасиз?
  4. “Сўйласин Афросиёбу сўйласун Ўрхун хати” мисраларини изохданг.
  5. “Икки дарё – икки чашминг” мисрасидаги бадиий воситани аниқлаб маъносини изохданг.
  6. Қасидадаги мумтоз адабиёт вакиллари номлари қайд этилган мисраларни шархдаб ўқинг.
  7. Талмех шеърий санъати қўлланган мисраларни аниқланг ва тахдил килинг.
  8. “Мен Ватанни бог деб айтсам” деб бошланувчи банддаги мисраларни изохдаб беринг. Бадиий воситаларни аниқланг.
  9. Қасидадаги “башар” сўзининг синонимларини аниқлаб, дафтарингизга ёзинг.
  10. Шеърдаги тажнис – омоним сўзларнинг маъноларини аникданг ва дафтарингизга ёзинг.
  11. Шеърда узбек халқи тарихига оид қандай маълумотлар бор? Тартиби билан айтишга урининг?
  12. Қасида қайси ҳофиз томонидан қўшиқ қилиб айтилган?

КАМТАРЛИК ҲАҚИДА

Гарчи шунча мағрур турса хам,

Пиёлага эгилар чойнак.

Шундай экан, манманлик нечун, Кибру х.аво нимага керак?

Камтарин бўл, ҳатто бир қадам,

Ўтма ғурур остонасидан.

Пиёлани инсон шунинг-чун, Ўпар доим пешонасидан.

САДОҚАТ

Кекса қарағайнинг

Илдизин очиб,

Тортдилар қўш арқон солиб белидан.

Лекин у тупроққа панжасин санчиб,

Сира қўзғалмасди

Унган еридан…

Никоят, гурс этиб ерга қулади,

Бутаб, сўнг кўтариб кетдилар, бироқ -У ўз панжасида олиб жўнади Яшаган еридан Бир сиқим тупроқ.

* * *

Қаро қошинг, қалам қошинг, Қийиқ қайрилма қошинг, қиз. Қилур қатлимга қасд қайраб – Қилич қотил қарошинг, қиз.

Қафасда қалб қушин қийнаб,

Қанот қоқмоққа қўймайсан.

Қараб қўйгил қиё, Қалбимни қиздирсин қуёшинг, қиз.

Савол 

  1. Шоирнинг “Камтарлик ҳақида” кичик шеърининг машхурлик даражаси нимада деб ўйлайсиз?
  2. Шеърдаги ўхшатиш ва истиораларни аниқланг.
  3. Шеърда рамзий тимсоллар борми? Уларнинг ўрнини аниқланг ва изохданг.
  4. “Камтарлик нима?” мавзусида эссе ёзишга ҳаракат қилинг.
  5. Сиз садоқатни кандай тушунасиз?
  6. “Садоқат” шеъридаги поэтик образ – қарағайнинг садоқатини қандай баҳолайсиз?
  7. “У ўз панжасида олиб жўнади Яшаган еридан Бир сиқим тупроқ” мисраларини изоҳланг ва мушоҳада қилинг.
  1. “Қ” ҳарфи билан бошланувчи сўзлар воситасида ёзилган шеърга муносабатингиз қандай?
  2. “Қотил қараш” бирикмаси қайси бадиий тасвир воситаси ҳисобланади? Мазмунини изохлаб беринг.
  3. Мисрадаги “қиё” сўзига оҳангдош сўзлар топинг ва дафтарингизга ёзинг.

ДЎСТ БИЛАН ОБОД УЙИНГ

Дўст билан обод уйинг,

Гар бўлса у вайрона ҳам,

Дўст қадам қўймас эса,

Вайронадир кошона ҳам.

Интизор ҳар уй қадрдон

Дилкушолар базмига,

Гар оёқ қўйса қабоҳат

Ииғлагай остона ҳам.

Яхши дўстлар даврасида Очилурсан \ар замон,

Кўркни шода ичра топгай Марварид, дурдона хам.

Сўрма мендан, ким дилоро, Дўстми ё жонона деб,

Дуст менинг кўнглимдадир, Жонимдадир жонона хам.

Қочма ростгўй дўстларнинг Коҳишу озоридан,

Қадди рост шамнинг тилидан Ўртанур парвона ҳам.

Дўст қидир, дуст топ жаҳонда,

Дуст юз минг бўлса оз,

Кўп эрур бисер душман

Бўлса у бир дона хам.

Ким сенга хамроз эмасдир, Боғараз деб ўйлама,

Гохи душманлик қилурлар

Қўл сиқиб дўстона хам.

Дўсти содиқ йўқ экан деб Ўртаниб куйма ва лек,

Меҳр уйин кенг очсанг, Эркин, Дўст бўлур бегона ҳам.

РАШКИМ

Сени ётлар тугул ҳатто Қилурман рашк ўзимдан хам,

Узокроқ термулиб қолсам

Бўлурман ғаш кўзимдан ҳам,

Кўзим ёнгай сенга наргис

Кўзин тикса чаманларда,

Яширмам, лолага рашким

Аён бўлгай юзимдан ҳам.

Дегайларки, чаросу

Ол гилос олмиш лабингдан ранг, Лабинг тегса ҳасад қилгум

Гилос бирлан узумдан ҳам.

Сени жоним дедам ёлгиз,

Сени қалбим дедим танҳо,

Чимирдинг қош, пушаймонман

Қўпол айтган сўзимдан ҳам.

Висол онида кўз очса,

Не тонг, тонгдан кўнгилда ранж, Жудо қилгай мени ой юз,

Хумор кўз юлдузимдан ҳам.

Сенга ўн тўртда боғландим,

Ҳануз Эркин бўлолмас дил, Ўзим доғман, акд кирмас

Тўзимсиз ўттизимдан ҳам.

УЧ БАЛОДАН САҚЛАСИН

Уч балодан сақласин

Чархи балокаш бўлмасин,

Дўст меҳрсиз, дардсиз улфат,

Ёр жафокаш бўлмасин.

Дил агар пайванд эрурса

Не жафо чекмас фироқ,

Ҳеч кўнгил севган кўнгил

Ёнида яккаш бўлмасин.

Севги барқу оташида

Ўртанишни гам демам,

Ошиқона бу дилим

Бебарқу оташ бўлмасин.

Қирқта жоним бўлса ҳар бир

Кокилингга бир пилик,

Толасига ўзгаларнинг

Кўнгли чирмаш бўлмасин.

Неки дард бор, неки кулфат

Бу жаҳоннинг кунжида,

Мен бўлай юз минг гирифтор,

Лек махдаш бўлмасин.

Мен ёниқ қалбимни тутдим Сенга кафт узра қўйиб,

Ол уни, ўйнаб ва лекин

Ўтга ташлаш бўлмасин.

Ёрни офтоб дединг, Эркин,

Куймагин ҳижронида

Офтоб гоҳ беркинур, Бундан дилинг ғаш бўлмасин.

Савол ва топширикрар

  1. Нима учун Эркин Вохидов қўхна шеърий шакл – арузга мурожаат қилди?
  2. Аруз вазнида яратилган шеърларининг мавзу кўлами ва лирик қаҳрамони ҳақида фикр юритинг.
  3. “Дўст билан обод уйинг” ғазалида қўлланилган шеърий санъатларни белгиланг ва тахдил килинг.
  4. Дўст қидир, дўст топ жаҳонда.

Дўст юз минг бўлса оз,

Кўп эрур бисёр душман.

Бўлса у бир дона ҳам.

мисраларини сиз қандай тушунасиз?

  1. “Рашким” ғазалида муболаға санъатидан фойдаланилган мисраларни топинг ва тахдил килинг.
  2. Шоир “Уч балодан сақласин” ғазалида уч бало деб нималарни кўрсатди?
  3. Эркин Вохидов ғазаллари асосида яратилган қайси қўшиқларни биласиз?
  4. Ғазаллардан бирини ёд олинг.
  5. Берилган мазкур уч ғазал арузнинг қайси баҳри ва вазнида битилган? Буни 9-, 10- синфлардаги билимларингиз асосида аникланг

Ғазалларни вазн охангида ўқишга ҳаракат қилинг.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

lola

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби»

2005-йилпинг 24-мартидаги «Лола инкилоби» демократии йўлдаги иккинчи довон. Деярли ўн беш йил ноқонупий ҳукмдорлик килган …