Главные новости
Главная / Жамият / «Ергеодезкадастр»нинг собиқ раиси янги лавозимга тайинланди
<

«Ергеодезкадастр»нинг собиқ раиси янги лавозимга тайинланди

«Ергеодезкадастр»нинг собиқ раиси Абдушукур Абдуллаев қўмита ўринбосари лавозимида фаолиятини давом эттиради.

«Абдушукур Ҳамидович Абдуллаев фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари – «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси директори лавозимида давом эттиради», дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Абдушукур Абдуллаев 2017 йил мартидан буён қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди. У муқаддам Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директори лавозимида ишлаган.

Бундан аввалроқ, Давлат хизматлари агентлигининг собиқ директори Ҳалилилло Тўрахўжаев Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимида иш бошлагани хабар қилинганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

vah8ngylehmsomdz8cly3bldwzpqw6xs

Махсус комиссия карантинни қайтаришга сабаб бўлган 6 муаммони маълум қилди

Чекловлар қайтадан кучайтирилишига бир қатор муаммолар сабаб бўлгани келтириб ўтилди. Республика махсус комиссиясининг билдиришича, булар қуйидагилар: …