Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Суриянинг Афринида ер усти амалиётини аслида бошлаб бўлди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси хабар тарқатган.
Унинг сўзларига кўра, турк қўшинларининг кейинги амалиёти жойи Суриянинг Манбиж минтақаси бўлади.
Аввалроқ, Туркия мудофаа вазири Нуриддин Жаникли Туркия курдларга қарши амалиёт бошлагани ҳақида эълон қилганди. Кейинчалик Туркия қуролли кучлари Сурия шимоли-ғарбидаги Африн шаҳрига яқин бўлган курдлар позицияларини ўққа тутиб, уларнинг ҳаракатига жавоб қайтаришгани маълум бўлди.