Главные новости
Главная / Жаҳон / Эрдўған Сурия шимолига ҳарбий юриш эҳтимолидан огоҳлантирди
<

Эрдўған Сурия шимолига ҳарбий юриш эҳтимолидан огоҳлантирди

erdoganТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Токат вилоятидаги чиқиши вақтида Туркия мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарида ҳам терроризмга қарши жиддий кураш олиб боражаги ҳақида гапирди. У Туркия жанубини терроризм таҳдидидан ҳимоя қилиш учун турк армияси яқин кунлар давомида Сурия шимоли-ғарбида жойлашган Манбиж ва Африн минтақаларидаги Сурия курдлари ҳудудида «Фрот қалқони» амалиёти каби ҳарбий амалиёт бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

«Бизга берилган ваъдалар бажарилмаса, Манбиж бир ҳафтадан сўнг нима қилишимизни кўради», деган Эрдўған.

Шунингдек, у АҚШ бу борада Туркия билан ҳамкорлик қилишига умид билдиришини айтиб ўтган.

«Анқарани ва Туркия билан стратегик ҳамкорлик доирасидаги қадамларни қўллаб-қувватлаш вақти келди. Биз Вашингтон Туркияни қўллашини кутмоқдамиз. Умид қиламизки, дўст давлатлар Анкаранинг позициясини ёқлайди. Африндаги амалиётлар давомида иттифоқчиларимиз хато қадам ташламаслиги ва террорчилар тарафини олмаслигига ишонч билдирамиз», деган президент.

Туркия Сурия курдларини террорчилик ташкилоти деб ҳисоблайди.

Анқара Сурия курдларини ҳарбий қўллаб-қувватлагани учун Вашингтонни бир неча марта қоралаганди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

nfr-6xaiwlzzilcetuvzwtpkm-zivoe2

Ўз фуқароларини ўлдириб қўйган Эрон, қироличани ранжитган шаҳзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тўқнашуви ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …