Главные новости
Главная / Жаҳон / Эрдўған суиқасдга оид хабарлар унинг Европага ташрифига таъсир қилмаслигини таъкидлади
<

Эрдўған суиқасдга оид хабарлар унинг Европага ташрифига таъсир қилмаслигини таъкидлади

erdoganТуркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған унинг жонига қасд қилишга тайёргарлик кетаётганидан хабар топгани ва бу унинг Босния ҳамда Герцеговинага ташрифига таъсир кўрсатмаслигини айтди. Hurriyet нашри шу ҳақида хабар берди.

Бундан аввал TRT телеканали хавфсизлик йўналишида хизмат қилувчи манбаларга асосланиб, Туркия ва Болқон разведка хизматлари Болқондаги бир гуруҳ туркияликларнинг Эрдўғанга ҳужум уюштирмоқчи эканлигига оид хабарлар бўйича иш олиб боришаётгани ҳақида хабар берилган эди.

“Бу хабар бизнинг Миллий разведка ташкилотимиз орқали менга етиб келди. Айнан шунинг учун ҳам шу ердаман. Нима учун? Чунки бу каби таҳдидлар бизни йўлдан қолдира олмайди. Биз ўз йўлимизни танладик ва уни давом эттирамиз. Бу ерга минглаб одамлар ўз етакчиси билан учрашиб, мулоқот қилишга келса-ю, бунинг уддасидан чиқа олмаса, тўғри бўладими? Йўқ, бунақаси кетмайди”, – деди президент Босния ва Герцеговинадаги матбуот анжуманида.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

_pdbimpfy6mmzqwvlre1evebknuq7u2d

Чашма булоғи панжара билан ўралади, Сўх–Риштон йӯлини очиш масаласи кўриб чиқилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Сўхдаги можаро …