Главная / Жаҳон / Эрдўған АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини танқид қилди
<

Эрдўған АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини танқид қилди

erdoganТуркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқотда Анқара АҚШнинг Эрон билан ядровий келишувдан чиқишини хато деб ҳисоблашини айтган.

АҚШ президенти Дональд Трамп 8 май куни АҚШнинг келишувдан чиқишини эълон қилганди. Трамп бу келишув натижасида тўхтатиб қўйилган барча санкциялар тикланишини қўшимча қилган.

“Президентимиз эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан АҚШнинг ядро келишувидан чиқишини муҳокама қилди. Эрдўған, АҚШнинг бу қадамини нотўғри деб ҳисоблашини таъкидлаб ўтган. Икки етакчи, шунингдек, икки томонлама муносабатларни муҳокама қилишган ва келгусида уларни янада ривожлантиришга келишиб олишган”, деб айтган манба.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

barf

АҚШнинг катта қисмида совуқ ҳарорат қайд этилди. Чикагода совуқ рекорд даражада

30 январда АҚШнинг катта қисмида совуқ ҳарорат ўрнатилди. Жумладан, Чикагода кузатувлар тарихидаги энг совуқ ҳарорат …