Главные новости
Главная / Жаҳон / Эрдўған: Туркия Сурияда хавфсизлик ҳудудини АҚШ иштирокисиз ташкил этиши мумкин
<

Эрдўған: Туркия Сурияда хавфсизлик ҳудудини АҚШ иштирокисиз ташкил этиши мумкин

Туркия АҚШ билан келиша олмайдиган бўлса, Сурияда хавфсизлик ҳудудини ўзи мустақил ташкил этиши мумкин, деди Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған.

Presidents of Russia, Iran, and Turkey meet for talks in Sochi

“Ортиқ бир кун ҳам кутолмаймиз. АҚШ билан ҳеч қандай натижага эриша олмасак, бошқа иложимиз қолмайди. Эни 30 километр бўлган ҳудудда 2 миллион суриялик қочоқни жойлаштиришни режалаштирмоқдамиз. Биз ўз йўлимиздан борамиз ва айрим қадамларни бошладик”, – деди у.

“Елкамизга қочоқлар юкини ортиб қўйиб, Туркияни тиз чўктиришмоқчи, аммо биз сценарийлар синаб кўриладиган давлат эмасмиз”, – деб қўшимча қилди Туркия президенти.

Аввалроқ Анқарада Сурия шимолида хавфсиз ҳудуд яратиш бўйича Туркия-АҚШ музокаралари якунига етганди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

_pdbimpfy6mmzqwvlre1evebknuq7u2d

Чашма булоғи панжара билан ўралади, Сўх–Риштон йӯлини очиш масаласи кўриб чиқилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Сўхдаги можаро …