Главные новости
Главная / Спорт / Энтони Жошуа масжидда мусулмон дўстидан дуо қилишини сўраган
<

Энтони Жошуа масжидда мусулмон дўстидан дуо қилишини сўраган

ce7ab432b515be63912d82798094e0c1Супер оғир вазндаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуанинг интернет тармоқларида тарқаган сурати кенг муҳокама қилинмоқда. Суратда боксчининг масжид ичидаги ҳолат акс этганди. Twitter саҳифасига юклаган мазкур суратга “Омад, меҳнатсеварлик ва истеъдод… Буларнинг барчаси учун ибодат зарур. Биродаримнинг кундузги ибодатини кузатиш жуда завқли бўлди”, деб изоҳ ёзган Энтони. Спортчи бу сурат Дубайда олингани ва унда дўстининг ибодат қилаётганини айтган.

“Сен доим қалб амрига кўра иш тутишинг керак, бировларнинг гапига қараб эмас. Мен ўз йўлимга эга инсонман. Менинг энг яқин дўстим мусулмон. Биз бирга мусулмонлар истиқомат қиладиган Дубайга бордик. Бирга масжидга кирдик ва у ибодат қилди. Мен эса Кличко билан бўладиган жангда ғолиблик учун дуо қилишини сўрадим. У мени ибодат залига олиб кирди ва бу ҳолатни кимдир суратга олган. Сурат менга ёқди ва тармоққа жойладим. Мен боксдаги идеалларимдан бири бўлган ва шу динга эътиқод қилган Муҳаммад Али ҳурмати учун ҳам расмни пост қилдим”, дейди жаҳон чемпиони Энтони Жошуа.

Эслатиб ўтамиз, бокснинг IBF йўналиши чемпиони британиялик Энтони Жошуа Англиянинг Лондон шаҳридаги “Уэмбли” стадионида ўтказилган собиқ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличкога қарши жангда ғалаба қозониб, супер оғир вазнда мутлоқ жаҳон чемпиони, деган унвонга эришди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

hyolkn6xorfr3vqs5batt-3zfe5m4_y

Ла Лига. «Реал» Сан-Себастьянда иродали ғалаба қозониб, етакчига айланди

Фото: Twitter/LaLiga Ла Лига 30-турининг марказий ўйинларидан бири Сан-Себастьянда якунланди. «Реал Сосьедад» меҳмони бўлган «Реал» …