Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Энг кўп молиявий қонунбузилиш ҳолатлари қайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум бўлди
<

Энг кўп молиявий қонунбузилиш ҳолатлари қайси вазирликлар тизимида кузатилаётгани маълум бўлди

2019 йилнинг 1-ярим йилида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Иш режа, Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари асосида 4 299 та давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди.

Давлат молиявий назорати департаменти хабарига кўра, ўтказилган назорат тадбирларида жами 167 млрд. сўм миқдорида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва бошқа ноқонуний харажатлар аниқланди.

Назорат тадбирларининг асосий қисми (74,5%) бюджет интизомига риоя этилиши ва маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан ўтказилган бўлиб, назорат тадбирларида аниқланган 54,2 млрд. сўм бюджет интизоми бузиш, пул ва товар моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлардан 49,8 млрд. сўми (91,8%) бюджетга тикланиши таъминланди.

nmyszmhsqk7gt9hilapfppleaa7kwq8l

Маълумот учун: 2018 йил 1-ярим йиллигида аниқланган бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва молиявий хато ва камчиликлар бюджетга тикланиши 74,5%ни ташкил этган.

Ҳисобот даврида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимидаги муассасаларида 10,8 млрд. сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, шундан назорат тадбирлари давомида 10,2 млрд. сўми (93%) бюджетга тикланди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги тизимида аниқланган 9 млрд. сўм миқдоридаги қонунбузилиш ҳолатидан 8 млрд. сўми (90%), Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида аниқланган 6 млрд. сўм миқдоридаги қонунбузилиш ҳолатидан 5,7 млрд. сўми (94%) ва Мактабгача таълим вазирлиги тизимида аниқланган 4,3 млрд. сўм миқдоридаги қонунбузилиш ҳолатидан 3,9 млрд. сўми (92%) бюджетга тикланиши таъминланди.

Йирик миқдорда молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (9,5 млрд. сўм), Андижон (5,5 млрд. сўм), Сурхондарё (5 млрд. сўм), Самарқанд (4,7 млрд. сўм), Тошкент (4,5 млрд. сўм) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (6,2 млрд. сўм) аниқланган.

Ҳисобот даврида Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет харажатларини тўғри режалаштирилиши ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан “Давлат молиясини бошқариш ахборот дастури” ва UzASBO дастури маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда 1 810 та бюджет муассасаларида камерал назорат тадбирлари ўтказилди.

Камерал назорат тадбирига қамраб олинган муассасаларнинг 718 тасида 17,6 млрд. сўм миқдорида бюджет қонунчилигини бузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланиб, назорат тадбирлари давомида 8,6 млрд. сўми бюджетга тикланди ва 5,5 млрд. сўм миқдоридаги маблағларнинг асоссиз сарфланишининг олди олинди.

Назорат тадбирларида аниқланган 12,9 млрд. сўм қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 168 та назорат тадбирлари ҳужжатлари тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Ҳисобот даврида бюджет интизомини бузилишига йўл қўйган бюджет ташкилотларининг 154 нафар мансабдор ва масъул шахсларига белгиланган тартибда 111,5 млн. сўмлик маъмурий жарима қўлланилди.

Шунингдек, бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини меъёрий ҳужжатларга ҳамда аниқ ҳисоб-китобларга асосида режалаштирилиши юзасидан ўтказилган профилактика назорат тадбирларида 22,7 млрд. сўм миқдорида ортиқча режалаштирилган харажатларнинг олди олинди.

Ҳисобот даврида Давлат мақсадли жамғармалар ва бошқа жамғармалар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган 692 та молиявий назорат тадбирларида 36,6 млрд. сўм миқдорида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, шундан 29,8 млрд. сўми тикланиши таъминланди ҳамда 31,5 млрд. сўм миқдоридаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 352 та назорат тадбирлари ҳужжатлари қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Шунингдек, Ҳукумат кафолати остида жалб қилинган кредитлар маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказилган 92 та назорат тадбирларида 4,9 млрд. сўм миқдорда ноқонуний харажатларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, шундан 3,5 млрд. сўмни тикланиши таъминланди ҳамда 4,6 млрд. сўм қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 81 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

zsue1nwpb8vfrjqf7imvbwm1_tkdjcf

Ўзбекистон 6 ой ичида 627 млн долларлик қурилиш материаллари импорт қилди

2019 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти ҳажми 627 млн долларни ташкил қилди ва …