Главная / Маданият / Энг амонатдор киши – ким?

Энг амонатдор киши – ким?

Ёзнинг қоқ ӯртаси, кунлар роса қизиган, иссиқ авжига чиққан палла эди. Усмон ибн Аффон – розияллоҳу анҳу– Мадина шаҳрининг ташқарисида хизматкорлари билан бирга соя остида дам олиб

ӯтирган эдилар. Ҳаво жуда иссиқ, қумлардан қизиган тандирдагидек қайноқ тафт кӯтарилиб турмоқда. Одатда саҳро шамоли эсиб турса, бир оз ҳаво айланиб, нафас олиш енгилроқ бӯларди. Ҳозир юз-кӯзларни куйдирадиган ӯша гармсел ҳам йӯқ.

Узоқдан икки туяни олдига солиб ҳайдаб келаётган бир кишининг қораси кӯринди. Усмон – розияллоҳу анҳу-: Бу кишини шундай қаттиқ иссиқда саҳрога чиқишга нима мажбур қилди экан, ҳавонинг совушини кутиб, кейин чиқса бӯлмасмиди? – деб ҳайрон бӯлдилар.

boy-chest

Бир оздан сӯнг туяларни етаклаб келаётган кишининг Умар ибн Хаттоб –розияллоҳу анҳу– эканларини билишди. Дарҳол ӯринларидан туриб унинг истиқболига чиқдилар. Лекин иссиқнинг қаттиқлигидан яна ӯзларини соя остига олишга мажбур бӯлишди.

Умар –розияллоҳу анҳу– уларнинг қаршиларига келгач, Усмон –розияллоҳу анҳу-: Эй мӯминларнинг амири, бу иссиқда нима қилиб юрибсиз, – деб сӯради.

Умар –розияллоҳу анҳу-: Садақа туяларидан иккитаси йӯқолиб қолган экан, шуни қидириб чиққан эдим. – дедилар. – Қиёмат куни Аллоҳнинг олдига борганда: мусулмонларнинг мулкидан икки туянинг йӯқолишига нега йӯл қӯйдинг, деб саволга тутилишдан қӯрқдим. Шу сабабдан туяларни топиб, жойига олиб кетаяпман.

Усмон –розияллоҳу анҳу-: Эй мусулмонлар амири, келинг, салқин сувдан ичиб, сояли ерда дам олинг, туяларни биронтасига берамиз, жойига қӯйиб келади, – деб таклиф қилдилар. Лекин Умар –розияллоҳу анҳу– таклифга кӯнмадилар, ӯз қӯллари билан олиб бормасалар, кӯнгиллари жойига тушмасини айтиб, туяларни олдиларига солдилар-да, боқиладиган жойга ӯзлари олиб кетдилар.

Усмон –розияллоҳу анҳу-: Ким энг амонатдор кишига қарамоқчи бӯлса, бу кишига қарасин, – деб мӯминларнинг амири Умар ибн Хаттоб –розияллоҳу анҳу-га ишора қилдилар.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …