Главная / Жамият / Энергетика вазирлиги қўшни давлатни нега электр энергияси билан таъминлаётгани тушунтирди
<

Энергетика вазирлиги қўшни давлатни нега электр энергияси билан таъминлаётгани тушунтирди

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 5,0 млрд. кВт.соат электр энергияси қаерга “йўқолиб қолаётганини” тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 24 окт – Sputnik. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг ахброт хизмати 5,0 млрд. кВт.соат электр энергияси қаерга “йўқолиб қолаётганини”тушунтирди.

Яқинда интернет саҳифаларида Ўзбекистон истеъмолчиларига жорий йилда 69 миллиард кВт.соат электр энергияси зарур бўлиши, ишлаб чиқариш эса 64 млрд кВт.соатни ташкил этиши (расмий маълумот), гўёки етмаётган 5,0 млрд. кВт.соат электр энергияси Афғонистонга экспорт қилинаётгани ҳақида маълумотлар (айрим интернет фойдаланувчиларининг фикр-мулоҳазалари) тарқалди.

Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистон Республикасининг юқори кучланишли ҳаво линиялари чегарадош мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди. Қўшни мамлакатлар диспетчерлик хизматлари ўзаро мувофиқлашув асосида минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлайди. Бунинг сабаби оддий, магистрал электр тармоқ лойиҳалари МДҲ давлатлари ҳали Собиқ Иттифоқ таркибида бўлганида лойиҳалаштирилган ва бир-бирига чамбарчас боғлиқ ҳолда қурилган.

Демак, Ўзбекистон электр энергияни экспорт қилиши қаторида импорт ҳам қабул қилади. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида давомида (январь-сентябрь) импорт қилинган электр энергияси ҳажми жами 2,6 млрд. кВт/соатни ташкил этган. Шундан фақат 1,2 млрд. кВт/соат электр энергияси Афғонистонга экспорт қилинган.

Афғонистонга узатилаётган электр таъминоти тўхтатилгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Бу ва бу каби масалаларнинг моҳиятини дарров тушуниш қийин… Бунинг учун тизим фаолияти ва халқаро тажриба билан яқиндан танишиш талаб этилади. Таъкидланишича, ички истеъмол учун мўлжалланган электр энергияси Афғонистонга экспорт қилинмайди.

Қолаверса, бу масала сиёсий-иқтисодий аҳамият касб этади.

“Алоҳида таъкидлаш жоизки, электр энергияси экспортининг иқтисодий томони иккиламчи бўлиб, асосий мақсад — қўшни Афғонистон Ислом Республикасини ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш, шу йўл билан афғон диёрида барқарор вазиятни таъминлашга ҳисса қўшишдан иборат. Мазкур амалиётнинг асосида ҳукуматлараро келишувлар мужассам”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, энергиядан нотўғри ва бесамар фойдаланиш оқибатида юзага келадиган турли авариялар, модернизация дастурига мувофиқ юқори ва ўрта кучланишли подстанцияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, симёғочларни алмаштиришдаги вақтинчалик узилишлар, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтдаги вақтинчалик тармоқдан узиб туриш ва шунга ўхшаш бошқа хавфсизлик талабларига мувофиқ (масалан, ёнғин хавфсизлиги) узилишлар электр энергия соҳасидаги халқаро экспорт ва импорт масалалари билан бевосита боғлиқ эмас.

Эртага “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш лойиҳаси имзоланади

 

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

2tniovxlmpucizyxhdvtxzioxfuy3ecr

Жамшид Қўчқоров: «Жорий йилда инфляция юқори бўлиши кутиляпти»

Молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети …