Главные новости
Главная / Жамият / Энергетика вазирлиги: ақлли ҳисоблагичлар электр энергияси учун тўловни 99 фоизгача оширди
<

Энергетика вазирлиги: ақлли ҳисоблагичлар электр энергияси учун тўловни 99 фоизгача оширди

Энергетика вазирлигида мамлакатда АСКУЭ тизимини жорий этиш бўйича асосий ҳамкор ҳисобланган Жанубий Кореянинг «KT Corporation» компанияси билан ишчи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Вазирлик матбуот хизматига кўра, «Электр энергияси истеъмоли ҳисобини юритиш ва назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш» инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги синов лойиҳаларидан бошланиб, мамлакат бўйлаб босқичма босқич давом этмоқда. Ҳозирги кунда электр энергия сарфини ҳисоблаш бўйича «ақлли ҳисоблагичлар» деб аталадиган замонавий асбобларнинг ўрнатилиши Ўзбекистон пойтахтида ҳам амалга оширилмоқда.

3tcsckyeek4dlxih2rc0lqlejoa_tcdj

«KT Corporation» вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда қайд этилдики, синов лойиҳасини амалга ошириш давомида истеъмолчилардан фойдаланилган электр энергияси учун ҳақ тўлаш даражаси 99 фоизгача ўсди.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан ҳисоблаш асбобларига улар ўрнатилганидан сўнг хизмат кўрсатиш, АСКУЭ тизимига ва ҳисоблаш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш учун қўшимча ходимларни ўқитиш механизми муҳокама қилинди.

Шунингдек, ишчи йиғилиши давомида «KT Corporation» вакиллари томонидан АСКУЭ марказлаштирилган тизимининг амалга оширилиши лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.

Айни пайтда хорижий томон вакиллари тизимнинг биринчи ва иккинчи босқичлари жорий қилиниши натижаларига кўра, бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳисоблаш асбоблари билан бир-бирига мослиги фоизи 98 фоизни ташкил этади ва яқин кунларда уни 100 фоизга етказиш мўлжалланмоқда. Ҳозирги пайтда Корея томонидан тест панели етказиб берилди, унинг ёрдамида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб бериладиган ускуналарнинг жорий тизим билан бир-бирига мослиги текширилади.

«KT Corporation» компанияси билан АСКУЭ тизимини жорий қилиш бўйича шартнома 2015 йил 12 октябрида имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-3981 сонли қарорига мувофиқ, АСКУЭ 1-фаза лойиҳаси пудратчиси – «KT Corporation» компанияси (Корея) билан АСКУЭ Ягона маълумотларга ишлов бериш бўйича республика марказини ташкил қилиш бўйича қўшимча битим имзоланиши ҳам кўзда тутилган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

ulqyj8r8e5gmdbxf4vz84ic13xlao0v8

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи янги автомобиль тақдимоти бўлиб ўтди. У аввалгиларидан бутунлай фарқ қилади

Бугун, 27 ноябрь куни пойтахтда SamAuto компаниясининг янги автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Бунинг ўзига хос …