Главная / Жаҳон / Эмомали Раҳмон Самарқандда Каримов қабрига гул қўйди
<

Эмомали Раҳмон Самарқандда Каримов қабрига гул қўйди

Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан бирга Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.

c9e576c2-37cc-4751-b133-293473c1bc10_w1023_r1_s

Тожикистон раҳбарининг Тошкентга давлат ташрифи билан келиши ва Ўзбекистон билан стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаши Ислом Каримов вафоти ортидан ўзаро муносабатларда бошланган янги давр тимсоли сифатида кўрилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Тожикистоннинг гидроиншоот қуриш лойиҳаларига қарши эмас.

Марҳум президент Ислом Каримов эса ўз вақтида Роғун ГЭСи боис Тожикистонга уруш билан таҳдид қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.

Кўксаройда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар якунида Президентлар Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолади.

Ҳужжатда узоқ муддатли ва барқарор шериклик муносабатлари ўрнатиш мақсади, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгиланган, деб хабар қилди president.uz сайти.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини ҳам имзолади.

Шунингдек, саноат, стандартлаш ва сертификатлаш, чегарадан ўтказиш, таълим ҳужжатларини тан олиш, геодезия ва геология, қишлоқ хўжалиги, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир 27 та ҳужжат имзоланди. Жумладан, Сурхондарё вилояти билан Хатлон вилояти, Самарқанд вилояти билан Сўғд вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Давлат раҳбарлари бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома улар орасида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 17 август куни эрталаб давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

nsxjilongzptlhprnpc0tt3hf4qu_qa5

Дунёдаги умумий қарз 188 триллион долларга етди

Дунёдаги давлат ва хусусий қарз рекорд қийматга етиб, 188 трлн долларни ташкил қилмоқда. Бу эса …