Главная / Жамият / Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди
<

Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари лавозимига қайтди

23

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси — Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Суҳроб Холмуродов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, у бошқа лавозимга ўтказилган.

Суҳроб Холмуродов 1973 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилдан бери банк тизимида фаолият кўрсатиб келган. У 2017 йил мартида Миллий банк раҳбарига айланган эди. Бунгача у банк раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Манба хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти маслаҳатчиси ўринбосари Элёр Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланган.

У Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси раҳбарига айланди.

Элёр Ғаниев 1997-2002 йилларда ташқи Иқтисодий алоқалар вазири, 2002-2005 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси (бош вазир ўринбосари), 2005-2006 йилларда ташқи ишлар вазири (бош вазир ўринбосари), 2006-2010 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири бўлиб ишлаган. У 2010-2012 йилларда яна Ташқи ишлар вазири (Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари), 2012 йил январидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги раҳбари сифатида фаолият кўрсата бошлаганди. 2017 йил ноябрь ойи охирларидан – президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил 27 августдан – президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

Ўзбекистоннинг 3 аэропорти бошқаруви хорижий компанияга берилмоқда – сабаб? Транспорт вазирлиги баёноти

Ўзбекистоннинг Самарқанд, Наманган ва Урганч аэропортлари бошқаруви «Новапорт» компаниясига ўтиши тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлиб, меморандум …