Главная / Маданият / Елпиндиму? – Шеър

Елпиндиму? – Шеър

Тутти мушк оламни, гул юз терлабон елпиндиму?
Ё сабодин сочларин сунбуллари силкиндиму?
Эгма қош остида кўзму, ё ики оҳуйи – чин,
Икки қайрилғон санавбарга кириб, беркиндиму?
Ажратолмасман тўлин ойму, ул ой рухсориму.
Кўзларим порлоқ юзининг шуъласидин тиндиму?
Жилваму қилди жамолин акси жоми май аро.
Ё қуёш васлин томошосига кўкдин индиму?
Тер аросидин кўрингон қора холиму экан.
Ё гуҳар термоқ юзидин сувга чўмган ҳиндиму?
Нозпарвардим қадам еткурмади кўз уйиға,
Таънаи ағёрдин хижолат чекиб, тортиндиму?
Қарши олмоққа бадандин чиқғали жон талпинур,
Келгали кулбамга ул ҳиммат самандин[3] миндиму?
Васл даврида қадаҳ тутқонда мен Маҳжурга,
Етса басдур, томчидек оқиндиму, силқиндиму?

Тошкент 07. 03. 1940 йил.

[1] Рухсор – юз, чеҳра.

[2] Ағёр – рақиб.

3.’ Саман – от.

Яна маълумот

pogudx662lujp78dq

Туғилган кун табрикотлари 2023

Қисқа, узоқ, ихчам, расмли туғилган кун хабари ва енг яхши табрик сўзлари Туғилган кун муҳим …