Главная / Жаҳон / Эквадор ҳукумати нефть конларининг намойишчилар томонидан эгаллаб олиниши натижасида қанча йўқотиш бўлишини маълум қилди
<

Эквадор ҳукумати нефть конларининг намойишчилар томонидан эгаллаб олиниши натижасида қанча йўқотиш бўлишини маълум қилди

Эквадорнинг норозиликлар ортидан эгаллаб олинган Petroamazonas давлат компаниясига тегишли учта нефть конида ишларнинг тўхтаб қолиши натижасида кунлик йўқотишлар 165 минг баррелни ташкил қилади. Бу ҳақда мамлакат Энергетика ва қайта тикланмайдиган ресурслар вазирлиги маълум қилди.

“Орельяна ва Сукумбиос провинцияларида жойлашган ва Petroamazonas компанияси томонидан бошқариладиган учта нефть конида хавфсизлик шароити йўқлиги сабабли иш тўлиқ тикланмади. Давлат компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, агар иш фаолияти қайта тикланмаса, ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар кунига 165 минг баррелга етади”, – дейилади хабарда.

gypdlwhhpmqw7slrcu2dvevdgihsfc-d

Душанба куни компания Petroamazona ҳукуматга қарши норозилик намойишлари пайтида бегона шахслар томонидан эгаллаб олинган учта конда ишларни тўхтатганини маълум қилганди.

Ўтган ҳафтада Эквадор президенти Ленин Морено 3 октябрдан бошлаб дизель ёнилғиси ва бензин учун субсидияларни бекор қилиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Шундан сўнг нархлар 120 фоизга ошиб кетди. Касаба уюшмалари вакиллари бу қарорга қарши эканликларини ва норозилик намойишлари уюштиришини билдиришди. 3 октябрь куни бутун мамлакат бўйлаб транспорт ходимлари муддатсиз иш ташлаш эълон қилди. Бундан ташқари, намойишчилар йирик магистрал йўлларни тўсиб қўйишни бошлади. Баъзи шаҳарларда митинглар тартибсизликларга айланди. Морено мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

wqi9nrxi0yagvplvoyp9jmoq5olcymw9

Лондондаги саммит, Гулнора Каримовага янги айблов, ОАВдан миннатдор бўлган президент ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …