gilos

16 февраль куни «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси томонидан мева-сабзавот маҳсулотларини келажакда қайта ишлаш ва унинг экспортини оширишдаги  долзарб масаларига бағишланган кенгайтирилган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда ҳолдинг компанияси, «Ўзагроэкспорт» АЖ, мева-сабзавотларни қайта ишловчи корхона вакиллари, тегишли бошқарма ва бўлинмалар, шунингдек қатор фермер дехқон ва таморқа хўжаликлари ва логистика марказларининг раҳбарлари ҳамда маъсул ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида экспортга йўналтирилмаган гилосни қайта ишлаш учун юбориш долзарб экани таъкидланди.

Жумладан, ички бозорда ҳам ўз харидорини топа олмайдиган гилос маҳсулотларини эндиликда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» таркибидаги «Ўзагроэкспорт» АЖ деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларидан фъючерс (олдиндан пул ўтказиш) – шартномалари асосида ҳарид қилиб олади.

Бу орқали биринчи навбатда маҳсулотнинг исроф бўлиши олди олинади, қайта ишланган маҳсулот экспортга йўналтирилади ва дехқонлар учун қўшимда даромад манбаи сифатида хизмат қилади.

Давра суҳбатида маъсуллар ва маҳсулот етиштирувчилар ўртасида савол-жавоблар ҳамда қатор таклифлар юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Якунда 2018 йил гилосни қайта ишлаш учун 1 килограммига 3 000 минг сўм нарх белгилаш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Ўз навбатида, ушбу харидлар амалга оширилишини таъминлаш бўйича масъул ишчи гуруҳи тузилиб, мурожаатлар учун: +99871 129 59 59 телефон рақами ҳамда www.oziq-ovqat.uzmarketing@uzagroexport.uz электрон манзили эълон қилинди.