Главные новости
Главная / Жаҳон / Экспертлар Мосулни қайта тиклашга неча йил кераклигини ҳисоблаб чиқишди
<

Экспертлар Мосулни қайта тиклашга неча йил кераклигини ҳисоблаб чиқишди

172c30276d5a236442aa449fb57b9dd4Жанговар ҳаракатлар натижасида вайрон бўлган Ироқнинг Мосул шаҳрини қайта тиклаш учун энг камида беш йил вақт ва миллиард доллар маблағ керак бўлади. Бу ҳақида Reuters агентилиги Ироқ ҳукуматининг олий мартабали вакили маълумотига таяниб хабар қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда АҚШ бошлиқ коалиция ва Ироқ армияси ҳамкорликда шаҳарни ИШИДдан озод қилиш ҳаракатларини олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, шаҳар батамом террорчилардан тозаланган.

Найнава провинциясининг ҳукуматдаги вакили Нуриддин Кабланнинг таъкидлашича, ҳозирда Мосулни қайта тиклаш режаси ишланмоқда. Унга кўра, биринчи ярим йилликда хавфсизлик чоралари кўрилади, сув ва электр таъминоти тикланади, қочоқлар ўз уйларига қайтарилади. Икки йиллик реконструкция ишларидан сўнг, иқтисодиётни ривожлантириш учун инвестициялар жалб қилинади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

lslmq_enr9jhzqft_ie0r0cnya56bwf2

«Ватан ўғлони» ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти ташкил этилади

“Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилоти фаолияти ташкил этилади. Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси “Ватан ўғлони” …