Главные новости
Главная / Жаҳон / ЕИ ва НАТО Россияга қўйилган айбловларни қўллаб-қувватлади
<

ЕИ ва НАТО Россияга қўйилган айбловларни қўллаб-қувватлади

eiНАТО бош котиби Йенс Столтенберг Малайзиянинг Boeing MH17 лайнери ҳалокатга учрашига Россия масъул эканини билдирди. Бу ҳақдаги тегишли баёнот сайтда жойлаштирилган.

«MH17 ҳалокати глобал фожиага айланди, ҳамда айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак», – дейилади хабарда.

Бундай айбловларга Евроиттифоқ ҳам қўшилган.

«Европа иттифоқи Россия Федерациясини ўзига масъулият олиш ва суриштирув билан тўла ҳамкорлик қилишга чақиради», – дейилади ЕИ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Россия MH17 ҳалокатига алоқадор эканини рад этиб чиққанди.

Бунга қадар Нидерландия ва Австралия ҳукумати Россияни Малайзиянинг Boeing MH17 лайнери ҳалокатида расман айблади.


Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

nfr-6xaiwlzzilcetuvzwtpkm-zivoe2

Ўз фуқароларини ўлдириб қўйган Эрон, қироличани ранжитган шаҳзода, Ливияда рус-турк манфаатлари тўқнашуви ва ҳафтанинг бошқа хабарлари

Якунланаётган ҳафта ҳам барча ҳафталарда бўлганидек муҳим жараёнларга бой бўлди, жаҳоннинг турли нуқталарида ҳам, Ўзбекистонда …