Главные новости
Главная / Жаҳон / ЕИ Эрон нефтига пул тўлашда доллардан еврога ўтмоқчи
<

ЕИ Эрон нефтига пул тўлашда доллардан еврога ўтмоқчи

eiЕвроиттифоқ Эрондан келувчи нефтга тўловни амалга оширишда доллардан еврога ўтишни мўлжалламоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» Брюсселдаги дипломатик манбага асосан хабар берди.

«Мен шундай маълумотга эгаманки, ЕИ Эрон нефтига тўловни амалга оширишда АҚШ долларидан еврога ўтиш ниятидадир», – дея айтиб ўтган манба.

ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могеринининг сўзларига кўра, Евроиттифоқ давлатлари келаётган бир неча ҳафта ичида Эрон билан иқтисодий алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва чуқурлаштириш бўйича амалий ечимлар ишлаб чиқишга келишиб олган.

Маълум бўлишича, гап нефть ва газ, нефть маҳсулотлари билан савдо қилишни давом эттириш ҳамда самарали банк транзакциялари ҳақида кетяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Трампнинг нефть бозоридаги иккиёқлама ўйини ҳақида маълум қилганди.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

y4olilc1r0f97q0ej3tq0_gsribka8i1

Россияни тарк этмаслик учун 7 сабаб – Россиядаги ўзбeкистонликларга мурожаат

Россиянинг Москва шаҳрида юристлик фаолиятини олиб борувчи ҳамюртимиз Ботиржон Шермуҳаммад ушбу мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга …