Главная / Сиёсат / ДХХ ўқишга олиб киришни ваъда қилган “паровоз”ларни қўлга олди

ДХХ ўқишга олиб киришни ваъда қилган “паровоз”ларни қўлга олди

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш имтихонлари арафасида Давлат хавфсизлик хизмати – ДХХ ходимлари абитуриентларга ўқишга олиб киришни ваъда қилган “паровоз”ларни қўлга олган.

Маҳаллий нашрларга кўра, ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, паравозлар 7 минг доллардан 10 минг долларгача ҳақ сўрашган.
80f8d74d-5b01-4761-858f-be152e6875fc_w1023_r1_s

Ҳозирда ушбу ишларни ташкиллаштирган жиноий гуруҳ ва раҳбарлари қўлга олинган, тергов ишлари давом этмоқда.

“Паровоз” ҳамма абитуриентларга ўхшаб ҳужжат топширади, бироқ имтиҳон топшириладиган куни ўзининг тестини эмас, балки аудиториядаги белгиланган абитуриентларнинг тестларини ечиб беради.

2018 йилдан олий таълим муассасаларига тест синовлари 1 августдан 15 августгача ўтказилади.

Жорий йилда мамлакатдаги олий ўқув юртлари 60 мингга яқин талабаларни қабул қилади.

Яна маълумот

32f5c9e2c6ba595c687680a6e5932eb6

Энг яқинларим олдида айбсиз айбдор бўлиб қолгандим – Ўзбекистонда вирус биринчи бўлиб аниқланган Нигора Муратова билан суҳбат

15 март куни Ўзбекистонда коронавирус аниқланган илк бемор Нигора Муратова ўтган вақт давомида ижтимоий тармоқларда …