Главная / Без рубрики / ДХХ Чегара қўшинлари вакили SizdanTelegramда чиққан хабарга аниқлик киритди
<

ДХХ Чегара қўшинлари вакили SizdanTelegramда чиққан хабарга аниқлик киритди

ДХХ Чегара қўшинлари вакили Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятини Қирғизистоннинг Боткен вилояти билан боғлаб турувчи «Водил» ўтказиш пункти тўхталишларсиз ишлаётгани (ўтказиш қобилияти суткасига 8000 кишидан ортиқ бўлиб, кунига 6000−6500 киши кесиб ўтмоқда) ва навбатлар кузатилмаётганини маълум қилди”, деб хабар қилди.

5ff66e54-36aa-4a5a-b07e-8f4c76ee1d28_w1023_r1_s

Контроллерлар (gazeta.uz айнан шу сўзни ишлатган) иш ўрни 8 дан 12 кишига оширилган бўлиб, айни вақтда Ўзбекистон-Қирғизистон чегараларини кесиб ўтиш 10−15 дақиқани олмоқда, деган Чегара қўшинлари вакили.

«Озодлик» эълон қилган навбат тасвирланган фото исталган жойда олинган бўлиши мумкин, аммо «Водил”да эмас», – деган ДХХ ЧҚ вакили «Водил» ўтказиш пункти фотосуратларини тақдим этар экан.

“Ҳозирда икки давлат ўтказиш пунктларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан кўзланган мақсад — Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг чегараларни қулай кесиб ўтишлари учун шароитларни яратишдан иборат. Ушбу ишлар ҳам ҳар икки томондан ўтказиш пунктлари ўтказувчанлик қобилиятига таъсир кўрсатмайди”,- деган Чегара қўшинлари вакили.

Бу хабар gazeta.uzга кўра, ДХХ Чегара қўшинлари вакилининг Озодликнинг SizdanTelegram рукнида 17 августда эълон қилинган тингловчи шикоятига жавобидир. “Водилдаги чегара пунктида бир неча юз одам турнақатор навбатда турибди. Ишонасизми, у ердан 11 соатда ўтдим. Қариялар, ёш болалар аёллар ҳам иссиқда навбат кутмоқда”, деб ёзган шикоятчи

Тингловчи шикоятига унинг ўзи жўнатган сурат илова қилинган. Суратлар чегаранинг Ўзбекистон ёки Қирғизистон томонида олингани ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Озодликнинг “Sizdan Telegram” лойиҳасида тингловчилардан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

01

Президент қарори: Ўзбекистонда ҳокимларнинг ўринбосарлари сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори …