Главные новости
Главная / Жаҳон / Дунёнинг энг нуфузли ишбилармонлик мактаблари рейтинги эълон қилинди
<

Дунёнинг энг нуфузли ишбилармонлик мактаблари рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг нуфузли ишбилармонлик мактаби мақоми Northwestern Университетининг Келлог Менежементлик мактабига қайтиб келди. Охирги марта ушбу олийгоҳ 2004 йилда ана шундай мақомда эътироф этилганди. Унда бир йил таълим олишни истаган талаба 132,924 АҚШ доллари миқдорида белгиланган тўлов-контрактини тўлаши, кучли билим ва иқтидорини намойиш этиши лозим.

worldbank11Расмий маълумотларни таҳлил қилиб чиққан The Economist’нинг хабар беришича, Келлог менежементлик мактабини тамомлаган битирувчиларнинг 97 фоизи эришган дипломи билан уч ой ичида сердаромад ишга жойлашган. Таъкидлаш жоизки, ҳар бир битирувчи айни пайтда ойига ўртача ҳисобланганда, 123,998 АҚШ доллари миқдорида маош олади. Қабул қилинган талабалар эса ўқишга қадар ўртача беш йиллик иш тажрибасига эга бўлган профессионал ходим бўлишган.билармонлик мактаблари қаторида иккинчи поғонани Чикагонинг Booth таълим муассасаси, учинчи ўринда Ҳарвард мактаби қайд этилган. Кучли бешлик АҚШнинг Стенфорд университети якунлаган бўлса, айнан унинг битирувчилари энг катта ойлик маош (ойига ўртача – 140,553 АҚШ доллари) олувчи ишчилар экани маълум бўлди. Энг қиммат таълим тўлови (153,160 АҚШ доллари) эса тўртинчи поғонадаги Пенсильвания штатидаги Wharton мактабида қайд этилган.

Энг қизиғи мана шу рейтингдаги дунёнинг энг кучли еттита ишбилармонлик мактабларининг барчаси АҚШда жойлашган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

rgrr-obxsj05wjx98lfknupiebhwxhzr

Болгарияда коронавирус юқтирган туристларнинг даволаниш харажатлари қоплаб берилиши мумкин

Болгария курортларида туристларнинг коронавирус юқтириши билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган. Фото: Getty Images …