Главная / Жаҳон / Дунёнинг энг бой миллиардерлари 30 млрд доллардан кўпроқ маблағ йўқотди

Дунёнинг энг бой миллиардерлари 30 млрд доллардан кўпроқ маблағ йўқотди

Дунёнинг энг бадавлат миллиардерлари Fed раҳбари Жером Пауэллнинг нутқидан кейин 30 млрд доллардан кўпроқ маблағ йўқотди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Нутқ саккиз дақиқа давом этиб, унда Пауэлл келажакда фоиз ставкалари ўсишда давом этишини таклиф қилган.

Forbes маълумотларига кўра, дунёдаги энг бадавлат тадбиркор, Tesla раҳбари Илон Маскнинг бойлиги 5,4 млрд долларга камайди. Ҳозир унинг капитали 257,3 млрд долларга баҳоланмоқда.

LVMH компаниясининг асосий эгаси Бернард Арно 4,5 млрд доллар йўқотди, унинг бойлиги 161,7 млрд долларни ташкил этмоқда. Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги 6,5 млрд долларга камайиб, 155,3 млрд долларга етди.

jerom

Google асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж тахминан 5 млрд доллар, сармоядорлар Уоррен Баффет ва Ларри Эллисон ҳар бири 3 млрд доллардан, Билл Гейтс эса 2 млрд доллардан кўпроқ зарар кўрди.

Ҳиндистонлик миллиардер ва Аdani Group конгломерати эгаси Гаутам Адани дунёдаги энг бой ўнта одам рўйхатида пулини йўқотмаган ягона одамга айланди. Унинг бойлиги 1,6 млрд долларга ошиб, 140,1 млрд долларга етди.

 Bloomberg ҳисоб-китобларига кўра, энг бой америкаликлар Жером Пауэллнинг нутқидан кейин жами 78 млрд долларгача йўқотган.

Пауэллнинг баёноти фонида АҚШ фонд бозори чўкди. S&P 500 3,4 фоизга тушиб кетди, бу июнь ойининг ўрталаридан бери энг ёмон кўрсаткичдир.

Microsoft, Amazon, Tesla ва Alphabet акцияларини ўз ичига олган Nasdaq 100 индекси 4 фоиздан кўпроқ пасайишни кўрсатди.

Аввалроқ дунёнинг энг йирик фонди рекорд даражада — 174 млрд доллар йўқотгани ҳақида хабар берилганди.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

fyexlcf-exturylsh49v-mklzhc1pazv

Тошкентга хитой–ўзбек вакцинасидан 1 млн доза олиб келинди

Бугун, 27 март куни Хитойдан Ўзбекистонга 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Хитойнинг «Zhifei …