Главные новости
Главная / Жамият / Дунёдаги энг митти музлаткич яратилди
<

Дунёдаги энг митти музлаткич яратилди

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети (UCLA) олимлари дунёдаги энг митти совитувчи қурилмани яратишди. Қурилманинг ўлчами 100 нанометрни (1 нанометр миллиметрнинг миллиондан бирига тенг) ташкил қилади.

Олимлар музлаткични яратишда ток берилганда қизиши ёки совиши мумкин бўлган ўтказгичлар ва яримўтказгичлар тизимидан фойдаланишган. Бунда висмут теллуриди ва сурьма-висмут материаллари қўлланган.

“Бу ҳажм (бир куб микрометр) шунчалик кичикки, тирноқларимиз ҳар сония бундан тахминан минг марта каттароқ ўлчамга ўсади”, деб таъкидлаб ўтишган тадқиқотчилар.

Қурилма дунёдаги энг кичик термоэлектр музлаткичлардан ўн минг марта кичикроқ бўлса-да, бироқ унинг фойдали иш коэффициенти жуда юқори: у бир куб сантиметр ҳажмдаги музлаткичдан бир неча миллион марта ва маиший музлаткичлардан миллион марта тезроқ ишлайди.

Бундай микроскопик қурилмалар микроэлектрониканинг турли тизимларини самарали совитишда қўлланиши мумкин.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

alafzoxn06k68zo1ofev9ha3avwaicif

Асакада тиббиёт ходимларига берилган мукофот пуллари нега қайтариб олиняпти?

Андижон вилояти Асака тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими ходимларига тўланган мукофот пули …