Главные новости
Главная / Жаҳон / Дунёдаги энг юнгдор қўй ўлди
<

Дунёдаги энг юнгдор қўй ўлди

Австралияда 4 йил аввал юнгининг қалинлиги бўйича жаҳон рекорди ўрнатган Крис лақабли меринос қўйи ўлди. Бу ҳақда “Би-би-си” телеканали хабар берди.

vn9mdzxbqusphqnl_9f7vporcixvpq5j

Қўй 4 йил аввал Канберра яқинида топилгандан кейин машҳурлашиб кетган. Мутахассисларнинг фикрича, у фермадан қочиб кетиб, бир неча йил одамлардан яшириниб юрган. Қўй топилганда юнги шунчалик ўсиб кетган бўлганки, у базўр юрган.

Мутахассислар Криснинг юнгини зудлик билан олиб ташлашга қарор қилишган, йўқса у ўз юнги оғирлигидан нобуд бўлиши мумкин эди. Бунинг учун Австралиянинг қўйларнинг юнгини олиш бўйича чемпиони Иэн Элкин таклиф этилган. Натижада Элкин қўйдан 40 кг юнг кесиб олган ва жаҳон рекордини қайд қилган. Чемпионга қўйни 47 смлик юнг қопламидан халос этиш учун 45 дақиқа талаб этилган. Табиат қўриқчилари талабига кўра, қўй бу вақтда наркоз остида бўлган.

Бу борадаги аввалги рекорд Янги Зеландиядаги Шрек лақабли қўйга тегишли бўлган. Ундан 27 кг юнг кесиб олинган.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

_pdbimpfy6mmzqwvlre1evebknuq7u2d

Чашма булоғи панжара билан ўралади, Сўх–Риштон йӯлини очиш масаласи кўриб чиқилади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Сўхдаги можаро …