Главные новости
Главная / Маданият / Дўст танлаш қоидалари
<

Дўст танлаш қоидалари

 dustИмом Ғаззолий “Анворул ҳикмат” асарида дўст танлаш ҳақида қимматли маслаҳатлар берган:
– Агар бирон кишининг кўнглида сенга нисбатан хайрихоҳлик ёки душманлик бор-йўқлигини билишни истасанг, кўнглингга назар сол – унга нисбатан хайрихоҳлик борми ёки душманлик? Шунга қараб хулоса чиқариб олавер.
– Меҳрибон дўст тўғри йўлдан, эзгулик йўлидан адашиб, итоатсизлик ва гуноҳ сўқмоғига қадам қўйганингда сени тўғри йўлга бошлаш учун жон чекади, бу ишни ўзининг мажбурияти деб билади.
– Айбсиз дўст қидирган кишининг дўсти кам бўлади. Дўстнинг ҳар бир хатосини таъна қилаверадиган одамнинг эса душмани кўпаяди. Дўсти бирон-бир фойдани қўлга киритганда ўзидан кўра мени афзал кўради, деб кутган киши ҳамиша изтиробда яшайди.
– Самимий дўст айбингни кўрганда уни очишга интилмайди, ютуқ-фазилатларингни эшитганда ўн баравар ошириб кўрсатади, сенга қилган илтифотини юрагида сақлайди, сендан кўрган фойдасини эса унутмайди, у билан муносабатда хатога йўл қўйсанг, жаҳли чиқмайди, кечирим сўрасанг, авф этади.
– Энг катта жоҳил дўстлик ва биродарлик мажбуриятларини, қоидаларини бажармаслиги сабабли дўстида нафрат ҳиси пайдо қиладиган кишидир.
– Дўстинг душманинг билан гаплашиб турганини кўрсанг, хафа бўлма. Агар у чин дўст бўлса, сенга зарар етказишига йўл қўймайди. Агар у вафосиз дўст бўлса, бунга ҳам ачинма, бунақа одам душманинг билан ошна бўлгани яхши.
– Оғзи шалоқ, ҳаммадан норози юрадиган ва ўзини ёмон тутадиган кишига ҳамма душман. Ёлғон гапирмайдиган, сўзида турадиган ва бировнинг дилини оғритмайдиган кишига эса ҳамма дўст.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Маданият ва санъат соҳасида ДХШ асосида берилиши мумкин бўлган давлат мулки объектлари рўйхати тасдиқланди

Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни амалга оширишга кўмаклашиш ва молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори …