Главные новости
Главная / Жамият / Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташрифини якунлади. У Хивани дунёга тарғиб қилишини айтди
<

Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташрифини якунлади. У Хивани дунёга тарғиб қилишини айтди

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистонга уюштирган расмий ташрифини якунлади. Аввалига Тошкентга келган Россия ҳукумат раҳбари кейинчалик Хоразм вилоятига сафар қилди. Медведев Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Урганч ва Хивага борди.

hawbffurtvhws_3ah_81ciregmn9jix

Хоразмни ҳамкасби Абдулла Арипов билан бирга айланган Медведев тарихий бинолардан завқланганини яширмади. У Хивани Россия ва бутун денёда тарғиб қилишини ҳам айтди: «Ичан қалъа каби яхлит ҳолда сақланган тарихий шаҳарлар дунёда жуда кам. Бу ерга келган ҳар бир инсон ҳайрат ва завққа тўлиши табиий. Бугундан бошлаб Хива ҳақидаги таассуротларимни Россия ва хорижий давлатларда кенг тарғиб этаман»,- деб Медведевнинг сўзларини келтирмоқда ЎзА.

Шу тариқа Ўзбекистонга ташрифини якунлаган Дмитрий Медведев Хоразмдан Туркманистон пойтахти Ашхободга учиб кетди. 31 май, жума куни у ерда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

6vndqugafhjo-aylhvjsgk9fmybbiey6

2020 йил учун боғчаларда болалар таъминотига ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланади (рўйхат)

Фото: KUN.UZ 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари …