Главные новости
Главная / Жамият / Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятида тайинлов: Дилшод Эшнаев Нуриймон Абулҳасаннинг ўрнини эгаллади
<

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбариятида тайинлов: Дилшод Эшнаев Нуриймон Абулҳасаннинг ўрнини эгаллади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори тайинланди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Дилшод Муҳитдинович Эшнаев Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари – Диний ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори лавозимини эгаллади.

onrv9abihsxhfvrc_z7vb65idbk3f8uz

Дилшод Эшнаев бунгача Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган. 2018 йил президент фармонига кўра «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Бундан олдин, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари – Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилганди.

Аввалроқ, ДХХ тизимида меҳнат қилган Абдуғофур Аҳмедов Дин ишлари бўйича қўмитанинг янги раҳбари этиб тайинлангани хабар берилганди.

Маълумот учун, ҳукумат томонидан 2004 йил 23 апрелдаги 196-сон қарор билан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисидаги низомга мувофиқ, Қўмита ҳар бир шахснинг виждон ва диний эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, фуқароларнинг динга бўлган муносабатидан қатъи назар тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш ваколати берилган давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

rqdyhr_j2-lrc-a7dfaholtlbj2pmnlj

Ўзбекистонда хусусий нотариал идоралар ташкил этилади

Президент “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия …