Главная / Иқтисодиёт / МДҲнинг уч мамлакатида Пентагон лабараториялари қайта таъмирланмоқда
<

МДҲнинг уч мамлакатида Пентагон лабараториялари қайта таъмирланмоқда

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Пентагон лабараторияси қайта таъмирланиши ҳақида ҳеч нарса эшитмаганини хабар қилди.

Украина, Озарбайжон ва Ўзбекистондаги Пентагонга тегишли бўлган лабараторияларда қайта таъмирлаш амалга оширилмоқда, деб хабарқилди РИА Новости, Россия Қуролли кучларининг радиация, кимё ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игор Кирилловга асосан.

rasf-3

“Лугар маркази АҚШнинг йирик ҳарбий-биологик дастурининг бир қисмидир. Дастур доирасида Россия атрофида жойлашган мамлакатларда Пентагонга таалуқли бўлган бир неча марказлар фаолият юритмоқда. Украина, Озарбайжон ва Ўзбекистондаги Пентагонга тегишли бўлган лабараторияларда қайта таъмирлаш амалга оширилмоқда”, – деди Кириллов.

Россиялик ҳарбий айтишига қараганда, Лугар марказлари фаолиятининг асосий мақсади инфекцион касалликлар ҳақида барча маълумотни тўплаш, патоген микроорганизмларнинг  миллий коллекцияларини штаммларини, жумладан вакцина ва антибиотикларга бардош берувчи штаммларни ҳам олиб чиқиб кетишдир.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Петагонга тегишли бўлган лабораторияларда ҳеч қандай қайта таъмирлаш ишлари ҳақида эшитмаганликларини хабар қилишди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Грузия Давлат хавфсизлиги собиқ вазири Игорь Гиоргадзе Москвада, матбуот анжумани чоғида АҚШ президенти Дональд Трампга Грузияда фаолият юритаётган Лугар Маркази фаолиятини текширишни сўраб мурожаат қилганини хабар қилди.

Гиоргадзе журналистларга Грузиядаги Лугар Марказига тегишли бўлган тиббиёт марказида 2015 йилнинг декабрь ойида – 30 киши, 2016 йилнинг августида – 16 киши вафот этганини хабар қилди. Беморларнинг барчаси “Геппати С”дан даволаш учун ушбу тиббиёт марказларига ётқизилган бўлган. Лаборатория эълон қилган ҳисоботларда ушбу беъморларнинг исми шарифлари кўрсатилмаган, фақат ёши ва жинси кўрстилган.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

05

Ўзбекистонда 11 ой давомида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум бўлди

Жорий йилнинг ноябрь ойида мамлакатнинг истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 2,3%га кўтарилди. Бундан …