Главные новости
Главная / Сиёсат / Депутат: «Ҳокимлар хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда»
<

Депутат: «Ҳокимлар хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Олий Мажлис, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси мутасаддилари ҳамда депутатлар иштирокида журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Тўлқин Эшназаров қишлоқ хўжалиги, ер муносабатларида йўл қўйилаётган камчиликларнинг матбуотда ёритилишини тўғри қабул қилишини айтди.


Тўлқин Эшназаров
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

«Ҳурматли ОАВ вакиллари, ислоҳотларни, муаммоларни сизлар ёритмасангиз, ташқаридаги оммавий ахборот воситалари, хориждаги сайтлар воқеликни бузиб, бўрттириб кўрсатишяпти, — Тўлқин Эшназаров. — Тўғри, ҳамма соҳада камчилик бўлиши мумкин. Ахир ислоҳот ўз-ўзидан бўлмайди. Ислоҳот маълум маънода қурбонлик талаб қилади».

Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Ёқубов эса соҳада юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ҳақида тўхталиб ўтди:


Шуҳрат Ёқубов
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

«Ҳокимлар Халқ депутатлари кенгашининг раиси бўлгани учун Кенгашга таъсир кўрсатиб, қарорни чиқартириб, хоҳлаган пайтда фермердан ерни тортиб олиб қўйиши, хоҳлаган пайтда қайтариб бериш ҳолатлари кузатилмоқда.

Биз «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик, унга кўра, келгусида Кенгаш раиси алоҳида, ҳоким алоҳида ижро ҳокимияти бўлади. Кенгашнинг ҳокимнинг устидан назорат функцияси кучаяди. Эртага Кенгаш қарорларни ҳокимнинг таъсирисиз қабул қилиш ваколатига эга бўлади.

Шу механизм орқали оддий фермернинг, фуқаронинг, аҳолининг ҳуқуқларини таъминлашда янги натижага эришган бўламиз».

Ҳаққимизда Anonymous

Яна маълумот

hxobwrjtm7bialnugg5gm-ttg5f-piyy

Тошкент шаҳрининг 5 та туман давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Сергели, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекцияларида янги раҳбарлар …