Главная / Жамият / Lеҳқон сув талашиб миробни пичоқлаб ўлдирганликда айбланмоқда

Lеҳқон сув талашиб миробни пичоқлаб ўлдирганликда айбланмоқда

Наманган вилоят, Косонсой туманида пиёзига сув ололмаган деҳқон ҳудуднинг катта мироби билан жанжаллашиб, уни 9 июлга ўтар кечаси даласи бошида “пичоқлаб ўлдиргани” тўғрисида Озодликка келган хабарни тасдиқлаган Косонсой туман ички ишлар бўлими мулозими, қотилликда гумонланган шахс ҳибсга олингани ва унинг устидан жиноят иши қўзғатилганини билдирди.

Деҳқонларнинг айтишича, Косонсой туманида суғориш учун сув тақчил бўлгани сабаб, мироблар аҳоли томорқасига сувни кам бериб, асосий сувни пахтага бермоқда.

e3b8159d-fa8f-4ff6-bbca-7ace91fb75f5_w1023_r1_s

Косонсой туманининг Бомраҳа ҳудудида пиёз етиштираётган деҳқон Мурод Қорахонов 9 июлга ўтар кечаси унинг ерига сув бермаган туман сувдан фойдланувчилар уюшмаси раиси Илҳом Қирғизовни “пичоқлаб ўлдиргани” тўғрисида Озодликка хабар берган воқеа гувоҳларидан бирининг айтишича, жанжал сув устида чиққан:

“Мурод пиёз эккан эди, лекин анчадан буён пиёзига сув ололмай катта мироб Илҳом Қирғизов билан жанжаллашиб юрарди. Шу кунларда ҳаво жуда исиб, пиёзлар қуриб қолаёзганди. 8 июль кечаси ҳам пиёзини суғоргани чиққан, лекин ўша ҳудудда бўлган Илҳом Қирғизов рухсат бермаган. Ўртада жанжал чиқиб, Мурод миробни пичоқлаб қўйган. Илҳом Қирғизов ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлган”, деди воқеа бўлган жойга борган косонсойлик деҳқонлардан бири.

Косонсой туман ички ишлар бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади:

“Ҳозир Илҳом Қирғизовни ўлдирганликда гумонланиб, Косонсой шаҳрида яшовчи Мурод Қорахонов ҳибсга олинган. Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов тафсилотлари ошкор қилинмайди”, деди Озодлик билан 11 июль куни гаплашган ички ишлар бўлими мулозими.

Косонсой туман ҳокимлигининг исми сир қолишини сўраган мулозимларидан бирининг айтишича, сув танқислиги шу каби жанжалларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда:

“Бизнинг ҳудудларни маловодний дейишади, яъни ёз пайтида сув тақчил бўлади. Экинларни сув омборларидан оладиган сув билан суғорамиз. Ижарага олган ерларига экин эккан деҳқонларга, ҳақиқатан, қийин бўлади. Чунки, сувни биринчи навбатда пахтага берамиз. Ундан ортиб қолсагина, кейин деҳқонларга берилади. Бу йил ёз жуда иссиқ келиб, сувга талаб кўпайди. Деҳқонларни ҳам тушунамиз, лекин пахта бу – сиёсат, биринчи ўринда пахта сув ичиши керак”, деди ҳокимлик мулозими.

Ўзбекистонда бу йил ёзнинг рекорд даражада иссиқ келгани боис, сув тақчиллиги Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам кузатилмоқда.

Озодлик олган хабарларга кўра, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида пахта ва боғларни суғоришга сув етмаган.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги фермерлар ҳам даласига сув етиб бормагани учун буғдой режасини бажара олмагани ва бунинг оқибатида туман ИИБ бошлиғи фермерларни мунтазам калтаклагани ҳақида Озодлик хабар берган эди.

Яна маълумот

kgnbirjhvqvn3um-bvt09b_d6i0v9lri

Инглизчани биладиган маълимлар чиқяпти, лекин дарс беришни билмайди” – IELTS’дан 12 йилдан бери дарс бераётган педагог билан суҳбат

“Инглиз тилини ўрганиш мен учун эмас экан”. “Ҳар доим янгидан бошлайман ва яна ташлаб қўяман”. …