Главные новости
Главная / Жамият / Давлат улуши бўлган корхоналар сони камида 3 баробар қисқартирилади 
<

Давлат улуши бўлган корхоналар сони камида 3 баробар қисқартирилади 

Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат компанияларини трансформация қилишни жадаллаштириш керак. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномада маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб қолмоқда. Шунинг учун жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда.

“Келгуси йилда “Навоий кон-металлургия комбинати”, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Тан олиш керак, мутахассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник имкониятлари уларни мустақил трансформация қилиш учун етарли эмас. Шунинг учун электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда MacKenzie, Boston Consulting Group, Rothschild каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилди”, – деди президент.

Таъкидланишича, 2021 йилда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари амалга оширилади.

“Банклар фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш эътиборимиз марказида бўлади. 2021 йилда “Саноатқурилишбанк”, “Асака банк”, “Ипотека банк”, “Алоқабанк”, “Туронбанк” ҳамда “Қишлоқ қурилиш банк”ни хусусийлаштиришга тайёрлаймиз. Камида битта йирик банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тўлиқ сотилади. Бу борада етакчи Европа банклари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Таркибий ислоҳотларнинг яна бир йўналиши давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришдир.

Биз давлат активларини очиқ-ошкора ва самарали сотиш учун халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда қатор корхоналарни хусусийлаштиришга оид кенг қамровли ишларни бошладик. Келгуси йилда “Фарғонаазот” ва “Деҳқонобод калий” заводлари, “Кока-кола ичимлиги” корхонаси, “Билдирсой” ва “Чорвоқ” оромгоҳлари, “Ичан қалъа” ва Hyatt Regency меҳмонхоналари, “Пойтахт” бизнес мажмуаси, алкоголь, ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та йирик корхонадаги давлат улуши сотувга қўйилади.

Умуман олганда, давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3 баробар қисқартирилади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

1 январдан олис ҳудуддаги ишга жалб қилинган олий маълумотли мутахассисга 11 млн сўм, шифокорга 30 млн сўм берилади

Фото: Kun.uz Президентнинг “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул …