Главные новости
Главная / Жамият / Давлат тиббиёт муассасаларининг илмий даражага эга ходимлари маошлари сезиларли даражада оширилади
<

Давлат тиббиёт муассасаларининг илмий даражага эга ходимлари маошлари сезиларли даражада оширилади

Ўзбекистон Республикаси президентининг «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Президент қарорига кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагича тартиб ўрнатилмоқда. Унга мувофиқ:

а) таълим босқичидан қатъи назар, чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига (мутахассислик фанларни «қониқарли» баҳога ўзлаштираётган талабалардан ташқари) Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик стипендиясига базавий стипендия миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади;

б) халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингидаги тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида:

  • клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган давлат тиббиёт муассасалари ходимлари лавозим маошига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг етти бараварига тенг миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама;
  • фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган мутахассисларга давлат тиббиёт муассасаларида лавозим маошига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг ўн беш бараварига тенг миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Назарда тутилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

waipqo7lfuw24d0qirgmwy1rhizmmyiy

Туризмни тиклаш: 1-босқичда «яшил» ҳудудлараро ички туризмга рухсат берилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан …