Главные новости
Главная / Иқтисодиёт / Давлат молиявий назорати бош бошқармаси энди пахта тозалаш корхоналарида ҳам назоратни амалга оширади
<

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси энди пахта тозалаш корхоналарида ҳам назоратни амалга оширади

pakhta“Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, Бош бошқарма пахта тозалаш корхоналарида ҳам давлат назоратини амалга оширади.

Хусусан, эндиликда қабул қилинган пахта хом-ашёси ва уни қайта ишлашдан олинган тайёр маҳсулотлар ҳаракати ҳисоби ва ҳисоботлари ҳаққонийлиги, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан қабул қилинган пахта хом-ашёси учун амалга оширилган якуний ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги юзасидан ҳам назорат олиб борилади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Ташқи иқтисодий алоқалари

Ташқи иқтисодий алоқалари. Қирғизистон мустакилликка эриш- ганидан кейин ташки иқтисодий алоқаларни амалда янгитдан тузи- шига …